Ўзбекистон нодавлат тиббиёт муассасаларига 2020 йил 1 сентябрга қадар короновирус инфекциясини лаборатор текшириш бўйича пуллик тиббий хизмат кўрсатишларига рухсат берилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги Коронавирусга қарши курашиш бўйича республика махсус комиссияси қарорига таяниб хабар қилди.

Нодавлат тиббиёт ташкилотларига барча талабларига риоя қилган ҳолда ҳудуддий санитария эпидемиологик осойишталиги марказлари раҳбарлари томонидан имзоланадиган шартнома асосида тест ўтказишлари мумкин.

Президентнинг 26 мартдаги қарори билан тиббиёт муассасаларига истисно тариқасида коронавирус инфекциясини юқтириб олган беморларга тиббий хизматлар кўрсатишга рухсат берилган эди.