Тошкентдаги Республика перинатал маркази карантинга ёпилди. Бу ҳақда якшанба куни Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ҳабибулла Оқилов брифингда маълум қилди, дея хабар берди ЎзА,

16 апрель куни ҳомиладор аёлда коронавирус инфекцияси аниқланди. У махсус ажратилган 3 туғруқхонага кўчирилди. РПМ карантинга ёпилган. Ҳозирча ходим ва бошқа ҳомиладорларда коронавирус аниқланмади, дея қайд этди у.

Авалроқ пойтахтдаги 6-туғруқхона, 17-клиник шифохона ҳамда 8-оилавий поликлиника барча беморлари, шифокорлари ва бошқа ходимлари билан биргаликда 14 кунлик карантинга ёпилгани ҳақида хабар берилган эди.