Коронавирус

Хусусий клиникаларга коронавирус беморларини даволашга рухсат берилди
16 июл 2020, 22:33

Хусусий клиникаларга коронавирус беморларини даволашга рухсат берилди

Коронавирус билан оғриган беморлар энди хусусий тиббиёт муассасаларида даволанишлари мумкин. Импорт қилинадиган кислород концентратлари божхона божидан озод этилади.

Коронавирус аниқланганларга яқин жойда бўлганларни огоҳлантирувчи мобил илова ишлаб чиқилди
16 июл 2020, 19:37

Коронавирус аниқланганларга яқин жойда бўлганларни огоҳлантирувчи мобил илова ишлаб чиқилди

Ўзбекистонда коронавирус аниқланган беморга 5 метр масофада яқин келган барча фойдаланувчиларга PUSH-хабарнома кўринишида касал билан алоқада бўлганлик эҳтимоли тўғрисида ва кейинги хатти-ҳаракатлар бўйича тавсиялар берадиган мобил илова ишлаб чиқилди.

Туркманистонда ибодат масканлари вақтинчалик ёпилди
16 июл 2020, 17:10

Туркманистонда ибодат масканлари вақтинчалик ёпилди

Туркманистонда масжидлар, черковлар ва бошқа ибодат муассасалари ҳамда зиёратгоҳлар профилактика мақсадида вақтинчалик ёпилди. Шунингдек, мамлакатга ташриф буюрган ЖССТ расмий делегацияси Туркманистонда COVID-19 билан боғлиқ ҳолатлар қайд этилмаганини маълум қилди.

Коронавирус ҳолатлари 204 тага кўпайиб, умумий 15 мингтага яқинлашди
16 июл 2020, 17:03

Коронавирус ҳолатлари 204 тага кўпайиб, умумий 15 мингтага яқинлашди

Ўзбекистонда яна 204 та коронавирус ҳолати аниқланиб, умумий сони 15 мингтага яқинлашди. Янги ҳолатларнинг 126 таси пойтахтда, 34 таси Тошкент вилоятида аниқланди.

Тошкентда 53 ёшли эркак коронавирусдан вафот этди (умумий — 73)
16 июл 2020, 16:50

Тошкентда 53 ёшли эркак коронавирусдан вафот этди (умумий — 73)

Тошкентда 6 июлда коронавирус аломатлари пайдо бўлган 53 ёшли эркак бемор ҳаётдан кўз юмди. Ўзбекистон бўйича COVID-19 асоратларидан вафот этганлар сони 73 нафарга етди.

Вафот этган ДХА ходимида ҳам коронавирус аниқланган
16 июл 2020, 12:53

Вафот этган ДХА ходимида ҳам коронавирус аниқланган

Адлия вазирлиги матбуот котиби Давлат хизматлари агентлигининг Навоий вилояти бошқармаси бош юрисконсульти Адҳамжон Дехканов вафот этганини, ҳамда унда COVID-19 инфекцияси аниқланганини маълум қилди.

Тез ёрдам машиналари 15 дақиқадан кўп бўлмаган вақтда етиб бориши таъминланади — Бош прокурор
16 июл 2020, 12:00

Тез ёрдам машиналари 15 дақиқадан кўп бўлмаган вақтда етиб бориши таъминланади — Бош прокурор

Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошевнинг айтишича, эндиликда президент топшириғига биноан 103 рақамига телефон қилинганда банд бўлиш ҳолатига чек қўйилади. Бундан ташқари, тез тиббий ёрдам хизмати 15 дақиқадан кўп бўлмаган вақтда етиб келиши ва COVID-19 га тест натижаларини узоғи билан бир кунда чиқарилиши таъминланади.

Вафот этган яна бир ИИВ ходими коронавирус юқтиргани тасдиқланди
16 июл 2020, 10:39

Вафот этган яна бир ИИВ ходими коронавирус юқтиргани тасдиқланди

Вафот этган яна бир нафар ИИВ ходимида коронавирус инфекцияси аниқланганини вазирлик матбуот котиби «Газета.uz» га тасдиқлади.

Коронавирус ҳолатлари 14,8 мингга яқинлашди
16 июл 2020, 10:04

Коронавирус ҳолатлари 14,8 мингга яқинлашди

Коронавирус беморлари сони 206 нафарга ортиб, жами 14787 кишини ташкил этмоқда. Янги ҳолатлар Карантин марказида (53), Тошкент шаҳрида (101) Сурхондарё вилоятида (35) ва Қорақалпоғистонда (17) қайд этилди. Шу билан бирга, COVID-19 асоратларидан вафот этганлар сони 72 нафарга етди.

Кун давомида қарийб 500 та коронавирус ҳолати қайд этилди
16 июл 2020, 00:56

Кун давомида қарийб 500 та коронавирус ҳолати қайд этилди

Ўзбекистонда кун давомида қарийб 500 та коронавирус ҳолати аниқланди. Янги ҳолатларнинг 200 таси карантин муассасаларида, 291 таси — COVİD-19 беморлари билан мулоқотда бўлганлар ва 5 таси аҳоли орасида қайд этилди.

Президент Тошкент ҳокими ва соғлиқни сақлаш вазирига ҳайфсан эълон қилди
15 июл 2020, 21:29 1

Президент Тошкент ҳокими ва соғлиқни сақлаш вазирига ҳайфсан эълон қилди

Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевга ва соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмоновга коронавирус тарқалишининг олдини олиш ва даволаш бўйича Тошкент шаҳридаги ишларни талаб даражасида ташкил этмагани учун ҳайфсан эълон қилинди. Соғлиқни сақлаш вазирлигига сўнгги ойда коронавирусни даволаш стратегияси ва тактикасини кескин бузганлиги таъкидланди.

Коронавирус ҳолатлари 173 тага ошди (жами — 14466)
15 июл 2020, 17:53

Коронавирус ҳолатлари 173 тага ошди (жами — 14466)

Ўзбекистонда яна 173 кишининг коронавирусга чалингани тасдиқланиб, жами ҳолатлар 14466 тага етди. Янги ҳолатлар карантин марказлари, Тошкент шаҳри, Наманган, Андижон, Қашқадарё ва Навоий вилоятларида қайд этилди.

37 ёшли пскентлик коронавирус бемори вафот этди
15 июл 2020, 17:48

37 ёшли пскентлик коронавирус бемори вафот этди

Коронавирус инфекциясига чалинган 37 ёшли пскентлик бемор (эркак киши) ўпка артерияси тромбоэмболияси, ўткир нафас ва ўпка-юрак етишмовчилигидан вафот этди. COVID-19 асоратларидан вафот этганлар сони 69 нафарга етди.

Чирчиқда шифокорларнинг ёппасига иш ташлагани ҳақидаги хабарлар инкор этилди
15 июл 2020, 15:15

Чирчиқда шифокорларнинг ёппасига иш ташлагани ҳақидаги хабарлар инкор этилди

Ижтимоий тармоқларда тарқалган Чирчиқдаги Тошкент вилояти юқумли касалликлар шифохонаси тиббий ходимларининг ёппасига иш ташлагани ва муассасанинг ёпилгани ҳақидаги хабарлар инкор этилди.

Вафот этган икки нафар ИИВ ходимининг коронавирус билан касаллангани тасдиқланди
15 июл 2020, 13:43

Вафот этган икки нафар ИИВ ходимининг коронавирус билан касаллангани тасдиқланди

Вафот этган икки нафар ИИВ ходимларида коронавирус инфекцияси аниқланганини вазирлик матбуот котиби Шоҳруҳ Ғиёсов «Газета.uz» га тасдиқлади.

Яна бир нафар коронавирус бемори вафот этди
15 июл 2020, 10:08

Яна бир нафар коронавирус бемори вафот этди

Коронавирус инфекциясига чалинган 66 ёшли тошкентлик бемор (эркак киши) ўткир нафас, сурункали буйрак ҳамда ўпка-юрак етишмовчилигидан вафот этди. COVID-19 асоратларидан вафот этганлар сони 68 нафарга етди.

Коронавирус ҳолатлари 14,3 мингга яқинлашди
15 июл 2020, 10:04

Коронавирус ҳолатлари 14,3 мингга яқинлашди

Коронавирус беморлари сони 208 нафарга ортиб, жами 14293 кишини ташкил этмоқда. Янги ҳолатлар Карантин марказида (75), Тошкент шаҳрида (71) ва Андижон вилоятида (62) қайд этилди.

Тошкентда коронавирусга чалинган эр-хотин вафот этди (66−67)
15 июл 2020, 01:15

Тошкентда коронавирусга чалинган эр-хотин вафот этди (66−67)

Тошкентда коронавирусга чалинган эр-хотин ҳаётдан кўз юмди. Кун давомида 4, умумий 67 киши ушбу инфекция қурбонига айланди.

Кун давомида қарийб 500 та коронавирус ҳолати аниқланди
15 июл 2020, 00:59

Кун давомида қарийб 500 та коронавирус ҳолати аниқланди

14 июль куни Ўзбекистонда қарийб 500 та коронавирус ҳолати аниқланиб, умумий кўрсаткич 14 мингдан ошди. Янги ҳолатларнинг 191 таси аҳоли орасида қайд этилди.

Шавкат Мирзиёев дори воситаларининг уч ойлик захирасини яратишга топшириқ берди
14 июл 2020, 22:41

Шавкат Мирзиёев дори воситаларининг уч ойлик захирасини яратишга топшириқ берди

Президент топшириғи билан вилоятларда дори воситаларининг уч ойлик захираси яратилиши лозим: «Дори воситалари қимматлашса, одамларимизнинг норозилигига олиб келади». У ҳокимларга эрталаб ва кечқурун ижтимоий тармоқларда фуқароларнинг саволларига жавоб беришни ҳам топширди.

Энг кўп ўқилган хабарлар | Сўнгги янгиликлар


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг