Ички ишлар вазирлигининг матбуот котиби Шоҳруҳ Ғиёсов вафот этган икки нафар ИИВ ходимида коронавирус инфекцияси аниқланганини «Газета.uz» га тасдиқлади.

13 июль куни Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот технологиялари, алоқа ва ахборотни ҳимоялаш бўлими бошлиғи ўринбосари майор Аълохон Абзалович Шамаҳмудов вафот этган. У 36 ёшда бўлган.

Манба: ИИВ

14 июль куни ИИВ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси бўлими бошлиғи подполковник Шавкат Носирович Нафасов ҳам ҳаётдан кўз юмгани маълум қилинди. У 48 ёшда эди.

Манба: ИИВ

Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан эълон қилинадиган статистикада ушбу ҳолатлар қайд этилмаган.

Хабар тўлдирилди (16.07.2020, 00:03): Соғлиқни сақлаш вазирлиги Шавкат Нафасов ва Аълохон Шомахмудовларнинг коронавирус билан оғриганлиги ҳақида маълумот берди.