15 июль куни Ўзбекистонда 496 ҳолатда коронавирус ҳолати аниқланиб умумий кўрсаткич 14581 тага етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Янги ҳолатларнинг 200 таси карантин муассасаларида, 291 таси коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида, 5 таси аҳоли орасида аниқланган.

Шу билан бирга, 15 июлда 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Тошкент шаҳри, Қашқадарё, Самарқанд, Сурхондарё, Жиззах ҳамда Фарғона вилоятларидаги тиббиёт муассасаларида 328 нафар фуқаро соғайди.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 14581 нафар бемордан 8655 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 59 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 5855 нафар бемордан 51 нафари оғир, 6 нафари эса ўта оғир аҳволда.Ҳ

Ҳозирдамамлакатда уй карантинида 57 500 нафар, стационар карантинда эса 21 738 нафар фуқаро тиббий кузатувда бўлиб турибди.