15 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 14293 нафарни ташкил этмоқда, дея хабар берди Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Унга кўра, янги касалланиш ҳолатларининг 75 нафари Карантин марказидаги (барчаси хориждан келган) фуқаролар орасида, 71 нафари Тошкент шаҳрида ҳамда 62 нафари Андижон вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Ҳозирда мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан 5898 киши даволанмоқда. Улардан 51 нафари оғир, 6 нафари ўта оғир аҳволда, дея баҳоланмоқда.

Айни пайтда мамлакатда 8327 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайган.