Ички ишлар вазирлигининг матбуот котиби Шоҳруҳ Ғиёсов вафот этган яна бир нафар ИИВ ходими коронавирус инфекцияси аниқланганини «Газета.uz» га тасдиқлади.

12 июль куни Тошкент шаҳар Сергели тумани бўйича ИИО ФМБ Ахборот технологиялари, алоқа ва ахборотни ҳимоялаш гуруҳи катта мутахассис-мухандиси подполковник Абдулазиз Тошев вафот этгани хабар берилди. У 42 ёшда эди.

Шу муносабат билан «Ички ишлар вазирлиги раҳбарияти ва шахсий таркиби подполковник А. Тошевнинг вафоти муносабати билан марҳумнинг қариндош ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этади», — дейилади хабарда.

Манба: ИИВ

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ички ишлар вазирлигининг матбуот котиби Шоҳруҳ Ғиёсов вафот этган икки нафар ИИВ ходимида коронавирус инфекцияси аниқланганини «Газета.uz» га тасдиқлаганди. Бир оздан сўнг Соғлиқни сақлаш вазирлиги ушбу ўлимларни ўз рўйхатига киритиб қўйди.