16 июль соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 14991 (+204) нафарни ташкил этмоқда, дея хабар қилди Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

Янги касалланиш ҳолатларининг 44 таси карантин марказидаги (барчаси хориждан келган) фуқаролар орасида, 126 таси Тошкент шаҳрида (шундан 87 нафари тана ҳарорати кўтарилганлиги туфайли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида, 39 таси аҳоли орасида), 34 таси Тошкент вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги туфайли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

️Айни пайтда мамлакатда 8655 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайган.

️Ҳозирда 6263 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.