Сиёсат

дайжест

Путин 26−27 май кунлари Ўзбекистонда бўлади — Россия президенти ёрдамчиси

Россия президентининг ёрдамчиси Юрий Ушаков Владимир Путин 26−27 май кунлари Ўзбекистонда бўлишини маълум қилди. Томонлар бир нечта қўшма ҳужжатларни имзолаши кутилмоқда.


Иқтисодиёт

дайжест

Қирғизистон-Ўзбекистон автомобиль заводи 28 майдан синов режимида ишлашга тайёр бўлади

28 майдан Қирғизистон-Ўзбекистон автомобиль заводи синов режимида ишлашга тайёр бўлади. Чуй вилояти Сокулук туманида жойлашган заводда Chevrolet, Daewoo ва Isuzu автомобилларини ишлаб чиқариш режалаштирилган.


дайжест

Фармацевтика соҳасини рақамлаштириш орқали дорилар нархини 20 фоизга арзонлаштириш режалаштирилмоқда

Шавкат Мирзиёевга тақдим этилган фармацевтика тармоғига оид режалардан экспортни ошириш, шу билан бирга, ички бозорнинг маҳаллий маҳсулотларга талабини қондириш ўрин олган. Соҳани рақамлаштириш орқали нархларни 20 фоизга арзонлаштириш, ишлаб чиқаришни халқаро стандартларга ўтказиш кўзда тутилган.


Жамият

дайжест

Тошкент — ЙТҲлардаги ўлим даражаси бўйича дунёда биринчилардан. Муаммони қандай ҳал этишмоқчи?

Тошкент йўлларидаги ўлим даражаси бутун дунёда ҳам энг юқориларидан ҳисобланади. ЙҲХБ статистикаси ҳақиқий картинани кўрсатмаслиги мумкин. Хавфсизликни таъминлаш учун ҳокимлик ҳузуридаги «Ташкент Инвест» компанияси чоралар дастурини ишлаб чиққан. «Газета.uz» муаммолар ва ечимлар ҳақида ҳикоя қилади.


дайжест

Самарқандлик эркак президентни интернетда ҳақоратлагани учун ахлоқ тузатиш ишларига ҳукм қилинди

Суд Самарқанд вилоятида туғилган, Олмалиқ шаҳрида яшовчи 28 ёшли фуқарони президентни ҳақорат қилгани учун 2,5 йилга ахлоқ тузатиш ишларига ҳукм қилди. Эркак солиқ идоралари уни кўп марта жаримага тортгани учун Instagram`да ғазабланган ҳолда ҳақоратомуз изоҳ ва постлар жойлаганини билдирди.


дайжест

Ҳаж-2024: Илк зиёратчилар Тошкентдан Мадинага учиб кетди (фото)

2024 йилги Ҳаж мавсумининг илк зиёратчилари Тошкентдан Мадинага жўнаб кетди. Тирбандликни юзага келтирмаслик учун зиёратчиларнинг яқинларидан аэропортга келмасдан, масжидлардан кузатиб қўйиш сўралди. Фото.


дайжест

Yandex Go Термиз шаҳрида иш бошлади

Yandex Go Сурхондарёнинг Термиз шаҳрида иш бошлади. «Бу ерда аввал бу каби онлайн хизматлар мавжуд эмас эди», — дейди Yandex Тахи`нинг МДҲдаги ривожланиш бўйича директори.


дайжест

Қашқадарёда КамАЗ пиёдалар ўтиш жойида уриб юборган 2-синф ўқувчиси ҳалок бўлди

Кўкдала туманида юқори тезликдаги КамАЗ пиёдалар ўтиш жойидан ўтаётган 2-синф ўқувчисини уриб юборди. Ҳолат бўйича жиноят иши очилди, ҳайдовчи қамоққа олинди.


дайжест

Сирдарёда Ховос тумани ҳокими ўринбосари коррупцияда айланиб, қўлга олинди

ДХХ вилоятларда рейд тадбири ўтказди. Унда Сирдарё вилоятининг Ховос тумани ҳокими ўринбосари тадбиркорга ёрдам бериб, $20 минг талаб қилгани маълум бўлди. Тошкент вилоятида эса «Ҳудудий электр тармоқлари»нинг 2 ходими ишлаб чиқарувчига трансформатор ўрнатиб бериш учун $39 минг олгани айтилмоқда.


дайжест

Тошкентда Наврўз боғи яқинидаги кўприк уч кунга транспорт ҳаракати учун ёпилди

Тошкент шаҳрининг Абдулла Қодирий ва Шайхонтоҳур кўчалари кесишмасидаги кўприк таъмирлаш ишлари сабаб 25 майгача транспорт ҳаракати учун ёпилди.


дайжест

Ўзбекистонда чарм-пойабзал саноати кластерлари ташкил қилинади

Шароф Рашидов ва Оҳангарон туманида ташкил этилган чарм-пойабзал кичик саноат зонаси ҳудудини кенгайтирилади. Шу билан чармни чуқур қайта ишлаш ва тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган чарм-пойабзал саноати кластерлари ташкил қилинади.


дайжест

Онкологик ва гематологик касалликларга чалинган болаларни соғломлаштиришга кўмаклашиш жамғармаси ташкил этилди

Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси марказини Болалар онкологияси, гематологияси ва иммунологияси илмий-амалий тиббиёт маркази этиб қайта номланди. Марказ ҳузурида Онкологик ва гематологик касалликларга чалинган болаларни соғломлаштиришга кўмаклашиш жамғармаси ташкил этилди.


дайжест

Сурхондарёдаги иккита археологик ёдгорликка 227 млрд сўм зарар етказилгани аниқланди

Сурхондарёдаги қадимий «Ҳайвонтепа» ва «Қорабоғтепа-1» археологик ёдгорликларининг айрим қисмлари бузиб юборилиши оқибатида 227,4 млрд сўм зарар етди. Ҳолатлар бўйича жиноят иши қўзғатилди.


дайжест

Мораторийга қарамай, Чирчиқ дарёси бўйида ноқонуний қум-шағал қазиб олиш давом этмоқда

БП Чирчиқ дарёсининг қўриқлаш зонасида 10 дан ортиқ тадбиркор мораторийга қарамай, ноқонуний равишда қум-шағал қазиб олишда давом этаётгани ҳақида хабар берди. Қурилиш материаллари заводи ҳам ишламоқда. БП компанияларнинг лицензиялари ҳалигача бекор қилинмаганини афсус билан қайд этди. Фото.


Спорт

дайжест

Оксана Чусовитина жароҳати сабабли Париждаги Олимпия ўйинларида қатнаша олмайди

48 ёшли бадиий гимнастикачи Оксана Чусовитина Осиё чемпионати олдидан олган жароҳати сабабли Париж-2024 Олимпия ўйинларида қатнашмайдиган бўлди. Бу турнир унинг фаолиятидаги тўққизинчи Олимпиадага йўлланма олиш учун сўнгги имконият эди.


дайжест

Ўзбекистонда ўтадиган футзал бўйича Жаҳон чемпионатининг логотипи тақдим этилди

Ўзбекистонда 14 сентябрдан 6 октябргача ўтказиладиган футзал бўйича Жаҳон чемпионатининг расмий логотипи эълон қилинди. У ўзбек ошхонасида ишлатиладиган қалампирдан илҳом олган ҳолда ишланган. Расмий бренд Регистон майдонида 26 май куни жамоатчиликка тақдим этилади.


дайжест

Ўзбекистонда Давлат спорт академияси ташкил этилади

Келаси йилда Ўзбекистонда Давлат спорт академияси очилиши керак, дейилади президентга олиб кирилган тақдимотда. У ҳозирда қурилаётган Олимпия шаҳарчасида жойлашади. Шунингдек, барча ҳудудларда кураш маҳорат мактаблари очилади.


Жаҳон

дайжест

Риши Сунак Буюк Британияда парламент сайловлари 4 июль куни бўлиб ўтишини эълон қилди

Буюк Британияда умумий (парламент) сайловлар 4 июль куни бўлиб ўтади. Бош вазир Риши Сунак қирол Чарльз III парламентни тарқатиб юборишни маъқуллаганини маълум қилди.


дайжест

Жанубий Корея, Хитой ва Япония сўнгги тўрт йил ичида биринчи уч томонлама саммитни ўтказади

Жанубий Корея, Хитой ва Япония етакчилари мамлакатлар ўртасидаги муносабатларни нормаллаштириш мақсадида тўрт йилдан ортиқ вақтдан бери илк бор уч томонлама саммитни ўтказади.


Бизни ўқиётганингиз учун раҳмат!