Тошкент шаҳрининг Абдулла Қодирий ва Шайхонтоҳур кўчалари кесишмасидаги кўприк 25 майгача (шу куни ҳам) транспорт ҳаракати учун ёпилди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги хабар қилди.

Ахборот хизматининг қайд этишича, кўприкда таъмирлаш ишлари олиб борилади.

«Ноқулайликлар учун узр сўраймиз ва ҳайдовчиларга иш вақтида муқобил йўналишлардан фойдаланишни тавсия қиламиз», — дейилади хабарда.