23 май куни «Ҳаж-2024» дастури доирасида Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг Тошкент — Мадина йўналишидаги биринчи авиақатнови Тошкент вақти билан соат 1:40 да жўнаб кетди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон шаҳарларидан Мадина шаҳрига жами 124 та чартер авиақатнови ва 15 130 нафар йўловчи ташуви амалга оширилади.

7 июнгача Ўзбекистоннинг 10 та шаҳридан (Тошкент, Наманган, Фарғона, Бухоро, Самарқанд, Қарши, Термиз, Навоий, Нукус, Урганч) Мадинага парвозлар амалга оширилади. Бу йил Ҳаж сафарига энг кўп зиёратчилар Тошкентдан — 24 та рейсда 5830 йўловчи боради.

Намангандан 14 та, Фарғонадан 6 та, Самарқанддан 4 та, Бухоро, Қарши ва Термиздан 3 тадан, Урганч ва Навоийдан 2 та ва 1 та рейс Нукусдан амалга оширилади. Ўзбекистондан жами 15 130 нафар зиёратчи Ҳаж зиёратини адо этади. Жиддадан Ўзбекистон шаҳарларига қайтувчи парвозлар эса 22 июндан 12 июлгача бажарилиши режалаштирилган.

«Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳар йили зиёратчиларнинг яқинларига терминал ва унинг атрофида тирбандлик ҳолатини юзага келтирмаслик учун аэропортга келмасликни ва ўз яқинларини масжидларда кузатишларини тавсия қилади», — дея эслатди Uzbekistan Airports.

Таъкидланишича, зиёратчилар аэропортга тартибли равишда махсус автобусларда етиб келади, рўйхатдан ўтгач, етарлича ўриндиқлар ўрнатилган жўнаб кетиш зонасига йўл олади. Самолётга чиқишни кутиш вақтида зиёратчиларга ичимлик ва газаклар таклиф этилади.

Фото

Uzbekistan Airports:

ҳаж-2024

ҳаж-2024

ҳаж-2024

ҳаж-2024

ҳаж-2024

Uzbekistan Airways:

ҳаж-2024

ҳаж-2024

ҳаж-2024

ҳаж-2024

Ўзбекистон мусулмонлари идораси:

ҳаж-2024

ҳаж-2024

ҳаж-2024

ҳаж-2024