дайжест

Апрелда қандай об-ҳаво бўлиши кутилмоқда?

Ўзбекистонда апрель ойи қуруқ ва ўртача илиқ ҳаво билан бошланади. Биринчи ўнкунликда ҳарорат кундузи +18…+23 даража илиқ бўлади. Иккинчи ва учинчи ўнкунликларда кундузги ҳарорат +13…+18 дан +25…+30 даражагача ўзгариб туради. Ойлик ёғингарчилик миқдори меъёрдан кам, баъзи жойларда меъёрий бўлади.


дайжест

Тошкентдаги одамлар гавжум жойлар кучайтирилган тартибда қўриқланмоқда — фото

Тошкент шаҳри ИИББ ходимлар савдо мажмуалари, кўнгилочар масканлари, бозорлар ва бошқа жамоат жойларида кучайтирилган тартибда хизмат олиб бораётганини маълум қилди.


дайжест

Эзгу ниятлар таоми. Қишлоқда пиширилган сумалак ҳақида Холида Мусулмон фотоҳикояси

Сумалак — ўзига хос маросимлари бор, пиширилиши осон бўлмаган таом. Шу боис қишлоқларда уни бир неча оила бир бўлиб тайёрлайди. Фарзандлари ўқишга кириши, уйида газ, юртда эса тинчлик бўлишини ният қилиб, қозон кавлайди. Холида Мусулмон навбатдаги фотоҳикояси — қишлоқда тайёрланган сумалак ҳақида.


дайжест

Чироқчи тумани судьяси пора билан қўлга олинди

Фуқаролик ишлари бўйича Чироқчи туманлараро суди судьяси пора олганликда гумонланиб ушланди. Бош прокурор Судьялар олий кенгашига уни жавобгарликка тортишга оид тақдимнома киритди. Судьянинг ваколати тўхтатилди.


дайжест

Алишер Ходжаев Кинематография агентлиги директорига ўринбосар этиб тайинланди

Февраль ойида МТРК раислигидан кетган Алишер Ходжаев Кинематография агентлиги директори ўринбосари лавозимига тайинланди. «Умид қиламизки, у эришилган муваффақиятларнинг янада ошиши, мавжуд муаммо ва камчиликларни бартараф этишда бор куч, билим ва тажрибасини сарфлайди», — деб ёзди маданият вазири.


дайжест

Экология соҳасидаги 30 нафар ҳоким ўринбосари ва вазирлик масъули жазоланди

«Яшил макон» доирасида баҳорги экиш мавсумини ташкил қилиш ва чиқинди билан ишлаш тизимига жавобгар 30 нафар масъул жазоланди. 4 та туман ҳокими ўринбосарлари ишдан олинди. Қолганларига ҳайфсан берилди. Барча экология бошқармалари бошлиқларига синов муддати тайинланди.


дайжест

Президент Наманган туманида яшовчи 108 ёшли нуронийга Traverse машинасини совға қилди

Наманган вилоятида президент билан ифторлик пайтида учрашган 108 ёшли нуроний Иброҳимжон Хўжаевга давлат раҳбари томонидан Traverse автомобили совға қилинди.


дайжест

Фарғонада ногиронлик аравачасида тиланчилик қилган 2 йигит қамалди

Фарғона шаҳрида тиланчилик қилган икки йигит 10 суткага қамалди. Улар соғлом бўлса-да, навбатма-навбат ногиронлик аравачасида ўтириб тиланчилик қилиб юрган.


дайжест

Жиззахда маст ҳолдаги Nexia 2 ҳайдовчиси уриб юборган 20 ёшли йигит вафот этди

Фориш туманида маст ҳолда бўлган Nexia 2 ҳайдовчиси йўл четидаги 20 ёшли пиёдани уриб юборди. Ҳайдовчи жабрланувчига биринчи ёрдам кўрсатмай воқеа жойидан қочиб кетди, йигит шифохонада вафот этди. Марҳум Миллий гвардия ходими бўлган.


дайжест

Дам олиш кунлари ҳарорат аста-секин кўтарилади

Ўзбекистонда дам олиш кунлари асосан ёғингарчиликсиз ўтиши кутилмоқда, фақат Фарғона водийси вилоятларида ёмғир ёғади. Ҳарорат аста-секин кўтарилиб, якшанба куни +17 даражагача исийди, кечалари 0…+5 илиққача бўлади.


дайжест

Боксчи Шоҳжаҳон Эргашев профессионал бокс оқшомида рақибини нокаутга учратди

АҚШнинг Мичиган штатида ўтказилган профессионал бокс оқшомида Шоҳжаҳон Эргашев панамалик Хуан Хуертасни 1-раунддаёқ мағлуб этди. Спортчи уни IBA камари учун жангда мағлуб этган аввалги рақиби Сабриэль Матиасдан реванш жангини сўради.


дайжест

Иқлим ўзгариши вақтни ҳисоблашга таъсир қилиши мумкин — тадқиқот

Калифорния университети (АҚШ) янги тадқиқотига кўра, иқлим ўзгариши оқибатида қутб музликларининг эриши Ернинг айланиш тезлигига таъсир қилмоқда, бу эса, ўз навбатида, глобал вақт ҳисобини ўзгартириб юбориши мумкин.


дайжест

Тошкент вилоятидаги 34 гектар ер дарахт экиш учун ободонлаштириш бошқармаларига берилади

Тошкент вилоятидаги 34 гектар ер 30 йил муддатга ободонлаштириш бошқармаларига берилади. Ҳар 1 гектар учун маҳаллий бюджетдан 100 млн сўм ажратилиб, томчилатиб суғориш тизими жорий этилади. Ер тайёр қилиниб, дарахт экиш хоҳиши бор аҳолига ўзи истаган турдаги кўчатни экиши учун шароит яратилади.


дайжест

Ўзбекистон ва Гонконг ўртасидаги футбол ўйинидан сўнг майдонга югуриб чиққан мухлислар жазоланди, ЎФА ҳам жаримага тортилди

ЖЧ-2026 саралаш босқичи доирасидаги Ўзбекистон — Гонконг ўйини якунланганидан кейин майдонга югуриб чиққан футбол мухлислари жавобгарликка тортилди. Осиё футбол конфедерацияси ҳолат учун ЎФАни жаримага тортди.


дайжест

Узлуксиз таълим тизимининг изоҳли луғати ишлаб чиқилади

Ўзбекистонда 2024 йил 1 октябргача таълим соҳасидаги атамаларнинг халқаро даражада қабул қилинган атамаларга мувофиқлигини таъминлаган ҳолда «Узлуксиз таълим тизимининг изоҳли луғати» ишлаб чиқилади. Шунингдек, давлат таълим стандартлари ва таълим талабларининг очиқ муҳокама портали ишга туширилади.


дайжест

Ўзбекистонда чиқиндини саралаш учун аҳолига махсус пакетлар бепул берилади

Ўзбекистондаги аҳолини чиқиндини саралаган ҳолда шохобчага олиб боришга рағбатлантирадиган тизим жорий этилади. Бунда аҳолига махсус чиқинди пакетлари бепул берилади, аҳоли чиқиндини саралаб, шохобчага олиб боради. Тадбиркор эса қайта ишланадиган фойдали чиқиндини аҳолидан сотиб олади.


дайжест

Содиқ Сафоев Регби федерацияси раиси этиб қайта сайланди

2013 йилдан бери Регби федерациясига раислик қилиб келаётган Содиқ Сафоев ушбу лавозимга қайта сайланди.


дайжест

Тожикистонда «Крокус» терактида алоқадор дея гумонланган 9 киши қўлга олинди

Тожикистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Россия хавфсизлик кучлари билан биргаликда ИШИД ва «Крокус сити ҳолл» концерт залига ҳужум қилганларга алоқадорликда гумон қилинган тўққиз нафар шахсни қўлга олди. Терактда жароҳатланганлар сони 380 нафардан ортди.


дайжест

Дам олиш кунлари Тошкентда қаерларга бориш мумкин? (30−31 март)

Олтита кинопремьера, спектакллар, мультимедиа кўргазмаси, концертлар, ижодий маҳорат дарслари, дўконлардаги чегирмалар ва акциялар, цирк томошалари, болалар учун шоу-дастурлар ва дам олиш кунларидаги бошқа қизиқарли тадбирлар — Afisha.uz жамланмасида.


дайжест

Россияда «Крокус»даги терактни оқлаб чиққан Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди

Россиянинг Олтой ўлкасида Ўзбекистон фуқароси Москвадаги «Крокус Сити Ҳолл»да содир этилган теракт ҳақида омма олдида айтган фикрлари учун терроризмни оқлаганликда айбланиб, қамоққа олинди. Унга беш йилгача қамоқ жазоси берилиши мумкин.


дайжест

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» 2023 йилда Афғонистонга 91,2 млн долларлик электр энергияси экспорт қилди

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» 2023 йилда Афғонистонга 91,2 млн долларлик электр энергияси экспорт қилди ва 9,6 млн долларлик электр энергияси транзитини амалга оширди. Шунингдек, ташкилот йил давомида магистрал электр тармоқлари орқали 71,9 млрд кВт•соат электр энергияси узатди.


дайжест

Президент ИИВ ва Миллий гвардияга эҳтимолий терактларнинг олдини олиш чораларини кўришни топширди

Шавкат Мирзиёев ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва куч тузилмалари раҳбарлари иштирокида йиғилиш ўтказди. Ички ишлар вазирлиги ва Миллий гвардияга аҳоли гавжум жойларда содир этилиши мумкин бўлган террорчилик ҳаракатларининг олдини олишга қаратилган таъсирчан чораларни кўриш вазифаси қўйилди.


дайжест

FTX криптобиржаси асосчиси 25 йилга озодликдан маҳрум этилди

Нью-Йорк суди FTX криптобиржаси асосчиси Сем Бэнкман-Фридни мижозлардан миллиардлаб доллар ўғирлагани учун 25 йилга озодликдан маҳрум қилди. АҚШ прокуратураси буни Қўшма Штатлар тарихидаги энг йирик молиявий фирибгарликлардан бири деб атади.


дайжест

Вазирлар ва бошқа амалдорлар — автобус ва метрода. Тошкентда «Автомобилсиз кун» қандай ўтди?

«Автомобилсиз кун»да бир қатор амалдорлар ишга жамоат транспортида келди. Транспорт вазири — автобусда, экология вазири — метрода, Божхона қўмитаси раиси — велосипедда, рақамли ривожланиш вазири ва МБ раиси эса пиёда ҳаракатланди. Спорт вазирлиги раҳбари узоқ вақт давомида «зебра»дан ўта олмади.


«Газета.uz»да эълон қилинган махсус материаллар:

дайжест

«Шамоллаган болани музқаймоқ билан даволайди». Хориждаги ўзбекистонликлар — ўзлари яшаётган мамлакат тиббиёти ҳақида

Тиббиёт — Ўзбекистондаги оғриқли мавзулардан. Хорижда-чи, у ерда аҳвол қандай? Тиббиёт бепулми ё пулли? Шифокорлар малакаси қандай? Томоғи оғриган одамга музқаймоқ ейиш тавсия этилиши ростми? Дори-дармон билан боғлиқ вазият қанақа? «Газета.uz» шу каби саволлар билан хориждаги ватандошларга юзланди.