Қутб музликларининг эриши, биринчи навбатда, антропоген иқлим ўзгариши Ернинг айланишини бироз секинлаштиради, бу эса глобал вақт ҳисобига таъсир қилиши мумкин. Бу ҳақда BBC нашри Nature журналида чоп этилган тадқиқотга таяниб ёзмоқда.

Тадқиқот муаллифи — Сан-Диегодаги Калифорния университети (АҚШ) Океанография институти геофизиги Дункан Агнью. Унинг қайд этишича, Гренландия ва Антарктидадаги музларнинг эриши Ер массасининг концентрация жойларини ўзгартирди — музликлардан Жаҳон океанига оқиб келаётган сув қутблардан экваторга қайта тақсимланади ва шу тариқа тортишиш марказ томон ҳаракатланади. Бу, ўз навбатида, Ер айланишининг бурчак тезлигига таъсир қилади.

Олимнинг ҳисоб-китоблари шуни кўрсатдики, агар ҳозирги тенденциялар давом этаверса, у ҳолда 2026 йилда эмас, балки 2029 йилда Мувофиқлаштирилган универсал вақт (UTC)га салбий сакраш сонияси киритилиши керак бўлади.

UTC формати атом вақтига асосланган. Вақти-вақти билан UTC вақтига ўзгартиришлар киритилади — қўшимча сониялар. Бу UTC Ернинг айланишига мос келиши учун зарур ҳисобланади. 1970-йиллардан бери глобал соатга тахминан 27 та шундай сония қўшилган.

Сўнгги ўн йилликларда сайёранинг суюқ ядросидаги ўзгаришлар Ернинг бироз тезроқ айланишига олиб келди ва хронометристлар тарихда биринчи марта 2026 йилдаги сонияни истисно этишни режалаштирмоқда.

Салбий сакраш сонияси илгари ҳеч қачон қўлланмаган ва тадқиқот қайд этганидек, у бутун дунё бўйлаб компьютер тизимлари учун «мисли кўрилмаган қийинчилик туғдиради».

«Бунақаси олдин ҳеч содир бўлмаган ва синхронизация глобал инфратузилмасининг барча қисмлари бир хил вақтни кўрсатишини таъминлаш учун катта қийинчилик туғдиради», — деди Дункан Агнью.

Энди, Агньюнинг ҳисоб-китобларига кўра, сонияни уч йилдан кейинроқ истисно қилиш керак бўлади. Ушбу прогноз шуни кўрсатадики, вақтни бошқарадиган халқаро ташкилотлар «агар улар салбий вақт оралиғидан қочишни хоҳласалар, UTCга тезроқ ўзгартиришлар киритишлари керак», — деб ёзади Axios.