Тошкент вақти билан тонгда АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳрида 96-Оскар тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Энг яхши фильм деб «Оппенҳаймер» топилди. Фильм маросимда жами 7 та «Оскар» олди.

Ушбу фильмда бош ролни ижро этган Киллиан Мёрфи энг яхши актёр сифатида биринчи «Оскар»ини олди.

Энг яхши актриса эса «Камбағаллар-бахтсизлар» фильмида ўйнаган Эмма Стоун бўлди.

Бошқа ғолиблар:

  • Энг яхши анимацион фильм — Ҳаяо Миязакининг «Бола ва қуш» фильми;
  • чет тилидаги энг яхши фильм — Жонатан Глейзернинг «Қизиқиш зонаси»;
  • иккинчи пландаги энг яхши актёр — кичик Роберт Дауни, «Оппенҳаймер»;
  • иккинчи пландаги энг яхши актриса — Даван Жой Рендолф, «Ташлаб кетилганлар»;
  • энг яхши қисқа метражли анимацион фильм — «Уруш тугади!»;
  • энг яхши қисқа метражли ҳужжатли фильм — «Сўнгги таъмирлаш устахонаси»;
  • энг яхши қисқа метражли жонли фильм — «Генри Шугарнинг ажойиб ҳикояси»;
  • энг яхши оригинал сценарий — «Қулаш анатомияси»;
  • энг яхши мослаштирилган сценарий — «Америкача жиноят»
  • энг яхши грим ва турмаклар — «Камбағаллар-бахтсизлар»;
  • энг яхши костюмлар — «Камбағаллар-бахтсизлар»;
  • энг яхши бадиий-постановка иши — «Камбағаллар-бахтсизлар»;
  • энг яхши визуал эффектлар — «Godzilla: Minus One»;
  • энг яхши монтаж — «Оппенҳаймер»;
  • энг яхши оператор иши — «Оппенҳаймер»;
  • энг яхши овоз — «Қизиқиш зонаси»;
  • энг яхши саундтрек — «Оппенҳаймер»;
  • фильм учун энг яхши мусиқа — «Барби» (Билли Айлиш, «What was I made for»);
  • энг яхши режиссёр — Кристофер Нолан, «Оппенҳаймер».

Украиналик режиссёр Мстислав Черновнинг «Мариуполда 20 кун» фильми «Энг яхши тўлиқ метражли ҳужжатли фильм» номинациясида «Оскар»га сазовор бўлди. Бу Украина фильми муаллифларига берилган тарихдаги биринчи «Оскар»дир.

«Мен бу фильмни ҳеч қачон суратга олмасам эди», — деди Мстислав Чернов маросимда (BBCдан иқтибос). «Мен ушбу «Оскар»ни Россия ҳеч қачон Украинага бостириб кирмаслигига алишардим», — деди у.

Фото

килиан мёрфи, кристофер нолан, оппенҳаймер, оскар

килиан мёрфи, кристофер нолан, оппенҳаймер, оскар

килиан мёрфи, кристофер нолан, оппенҳаймер, оскар

килиан мёрфи, кристофер нолан, оппенҳаймер, оскар

килиан мёрфи, кристофер нолан, оппенҳаймер, оскар

килиан мёрфи, кристофер нолан, оппенҳаймер, оскар