2024 йилнинг январь ойида Ўзбекистонда газ қазиб олиш 3,99 млрд куб метргача пасайди, дейилади «Газета.uz» ўрганган Статистика агентлигининг саноат ишлаб чиқариши бўйича ҳисоботида.

Мамлакатда энергоинқироз юз берган 2023 йилнинг январига нисбатан ишлаб чиқариш 9,4 фоизга ёки 317,3 млн куб метрга камайди. Айни вақтда бу 2023 йил март ойидан бери энг юқори ишлаб чиқариш кўрсаткичи ҳисобланади (4,16 млрд куб метр).

бензин, газ, кўмир, саноат ишлаб чиқариши, статистика, электр энергияси, энергия ресурслари, нефть

бензин, газ, кўмир, саноат ишлаб чиқариши, статистика, электр энергияси, энергия ресурслари, нефть

Йилнинг биринчи ойида электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажми 7,05 млрд кВт/соатни (+0,5 фоиз) ташкил этди. Аммо бу декабрдаги кўрсаткичдан 3 фоизга кам (7,27 млрд кВт/соат).

Эслатиб ўтамиз, мамлакатда ишлаб чиқарилаётган электр энергиясининг қарийб 80−85 фоизи газда ишлайдиган иссиқлик электр стансияларига ҳиссасига тўғри келади, бироқ фотоэлектр станцияларининг янги қувватлари ишга туширилиши билан уларнинг улуши камайиб бормоқда.

Кўмир қазиб олиш 2023 йилнинг январига нисбатан 13,8 фоизга қисқарди, кўрсаткич 357,8 минг тоннани (-57,2 минг тонна) ташкил этди. Декабрь билан солиштирганда (456,7 минг тонна), пасайиш 98,9 минг тоннани ташкил қилди.

бензин, газ, кўмир, саноат ишлаб чиқариши, статистика, электр энергияси, энергия ресурслари, нефть


Нефть қазиб олиш 60,5 минг тоннагача (-6,3 фоиз ёки 4 минг тонна) камайди, бу 2022 йил февралидан буён энг паст кўрсаткич ҳисобланади. Ишлаб чиқариш кетма-кет олтинчи ой қисқармоқда.

Ой давомида 124,6 минг тонна автомобиль бензини ишлаб чиқарилди, бу 2023 йилнинг январига нисбатан 10,8 фоизга ёки 15 минг тоннага кам. Шу билан бирга, бу ўтган йилнинг июль ойидан бери максимал энг катта кўрсаткич (133,2 минг).

Дизель ёнилғисини ишлаб чиқариш 0,6 фоизга ёки 300 тоннага камайиб, 50,2 минг тоннани ташкил этди.

Иссиқлик энергиясини ишлаб чиқариш 6,2 фоизга — 3,07 млндан 2,87 млн Гкалгача қисқарди, газ конденсати ишлаб чиқариш эса 111,7 минг тоннагача ошди.

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, йил давомида фаолият кўрсатаётган корхоналар сони 25,2 мингтага — 68,69 мингтагача камайган (сўнгги беш йилдаги энг паст кўрсаткич), аммо шунга қарамай, саноат ишлаб чиқаришининг физик ҳажми ўтган йилги инқирозли январга нисбатан 16,6 фоизга ошган.

2023 йил якуни бўйича Ўзбекистонда газ қазиб олиш ҳажми қарийб 5 млрд куб метрга камайди. Нефть ва газ конденсати ишлаб чиқариш ҳажми ҳам камайди. Кўмир қазиб олиш эса 15,5 фоизга — 6,2 млн тоннагача ошди. Электр энергияси, бензин ва дизель ишлаб чиқариш ҳажми ҳам ошди.

2023 йили Ўзбекистон экспорт қилганидан кўра кўпроқ газ импорт қилди. Етказиб бериш ҳажмлари орасидаги фарқ 165 млн доллардан ошди. «Газета.uz» мамлакат ичидаги улкан газ захираларига қарамай, бундай ҳолат юзага келишига сабабчи бўлган омилларни таҳлил қилганди.