Championat.Asia спорт нашри Ўзбекистон футбол ассоциацияси (ЎФА) бухгалтери 350 минг доллар (тахминан 4,3 миллиард сўм)ни ўзлаштириб, Туркияга учиб кетгани ҳақида хабар берди.

ЎФА матбуот хизматининг маълум қилишича, ҳолат юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

«ОАВ вакилларидан текширилмаган ва ҳали тасдиғини топмаган маълумотларни тарқатмасликни сўраймиз. Ўрганиш ишлари юзасидан тегишли хулосалар чиқарилгач, натижаси бўйича қўшимча ахборот берилади», — дейилади хабарда.

«Газета.uz» ҳолат бўйича Бош прокуратурага сўров юборди.