Тошкентлик қўшиқчи Лайло Рихсиева (Laylo) 22 январь куни «инсоннинг ҳалокатли, ҳамма нарсани емирувчи табиати туфайли юзага келаётган» экологик муаммоларга бағишланган «Home» («Ватан») номли қўшиғи ва унинг клипини тақдим этди.

Клипнинг ўзбек, рус ва инглиз тилларидаги субтитрлари мавжуд. Шунингдек, кузатувчилар қорақалпоқча таржимани ҳам кўришлари мумкин.

Трек YouTube`га жойланганидан буён 26 мингдан ортиқ кўрилди ва ижтимоий тармоқларда кўплаб фойдаланувчилар томонидан улашилди. Қўшиққа билдирилган ижобий фикрлар ҳам кўп.

Видеода Орол фожиаси ва Сардоба сув омборидаги фалокатга ишора қилинган, шунингдек, дарахтлар кесилиши ва кўплаб қурилиш лойиҳалари, ҳавонинг ифлосланиши, бунинг ортидан «нафас олишнинг имкони йўқолаётгани» ва бошқаларни кўриш мумкин.

«Газета.uz» Лайло Рихсиева билан бу қўшиқ қандай яратилгани, видеолавҳадаги кадрлар нимани англатиши ва Лайлонинг Ўзбекистон халқ артисти, бастакор Юнус Ражабий билан қандай боғлиқлиги борлиги ҳақида суҳбатлашди.

— Ўзингиз ҳақингизда қисқача гапириб берсангиз.

— Мен Тошкентданман. Ёшим 24 да. Таълим олган йўналишим бўйича маркетологман. Вестминстер университетида тўртинчи курсда ўқиётгандим, ўша пайтда ҳали ҳам мусиқа билан шуғулланишни хоҳлаётганимни тушиниб етдим ва ўқишни ташладим. Айни дамда шунчаки эркин хонандаман.

home, laylo, лайло рихсиева, орол денгизи, сардоба

— Мусиқий фаолиятингиз қандай бошланган?

«Ҳаммаси карантин пайтида — тўрт девор орасига қамалиб қолган вақтимизда бошланган. Бу, эҳтимол, ҳаётимда менда бор нарсалардан қила оладиган ягона иш эди. Биласизми, севимли машғулотим янада катталашган сари ҳеч нарса мусиқа чалиш каби қувонч келтирмай қўйди. Жасоратли бўлишим ва биттасини танлашим керак, дея қарор қилдим.

Бироқ мусиқа бўйича таълим олмаганман. Барча мусиқа асбобларини фақатгина ҳис қилиш орқали чалиб кўраман.

— Омма билан улашишга қарор қилган қўшиқларингиз орасида «Home» биринчисими?

— Аслида бу биринчиси эмас. Менда шу вақтгача жуда кўп релизлар бўлган, уларни 2020 йилдан бери чиқариб келаман. Май ойида бир воқеа юз берди — ўша пайтда ишлаган продюсер билан ҳамкорликни тўхтатдим. Қўшиқларга тегишли ҳуқуқларимиз бор эди. Ҳозир эса улардан фойдаланиш ҳуқуқига эга эмасман, чунки ҳамкорликни тўхтатганман.

Шунинг учун май ойидан якка ҳолда ижод қилишни бошладим. «Home» — бу менинг биринчи ўзим яратган видео ва қўшиқ. Мен уни ошхонада ўтириб, эски ноутбукимдаги CapCut дастурида тайёрладим. Ҳа, бу мен учун Голливуд ҳикоясидек (кулади).

— Қўшиқ ғояси қандай пайдо бўлди?

— Умуман олганда, сўнгги бир йил ичида ўз ватанимга, умуман, Ўзбекистонга муносабатим тубдан ўзгарди. Маданиятимиз нақадар бой эканини кўрдим. Шу тариқа соғлом ватанпарварлик туйғусига сингиб кетдим.

Умуман олганда, ҳавога нисбатан жуда сезувчанман. Октябрь ойида тушундимки, атрофда яхши деб ҳисоблаб бўлмайдиган ишлар бўляпти. Дарахтлар кесиляпти, бинолар бузиляпти, уларнинг ўрнига эса янгилари қуриляпти. Ростини айтсам, бу мени жуда хафа қилди. Октябрь ойида мен ўз кўрганларимни шу қўшиққа жамладим. Уни январгача ҳали тайёр эмас деб ўйлаб, эълон қилишни хоҳламагандим.

Кейин тушундимки, бу ҳислар бежиз эмас, бизда миллий чолғу асбобларимиз ҳам бор. Ўзбекистонда халқ артистлари сифатида тан олинган амакиларимга қўнғироқ қилиб кўрдим.

Рихси Ражабий.Рихси Ражабий.

Мен Юнус Ражабийнинг укаси (Ўзбекистон халқ артисти, бастакор, кўплаб мақомчиларнинг устози, ўзбек мусиқа меросини жамлаган, Тошкент шаҳридаги метро бекати ва кўчага унинг номи берилган — таҳр.) Рихси Ражабийнинг неварасиман.

Маълум бўлишича, Юнус Ражабийларнинг бутун сулоласи созанда бўлган, Рихси Ражабийлар сулоласининг ёш авлодидан фақат мен борман. Шунинг учун бу қўшиқ менга ҳам оилам билан бирлашиш, ўртадаги кўприк бўлди, овоз ёзишда яқинларим ёрдам беришди.

16 январь куни уни оммага эълон қилишга қарор қилдим, ўша вақти мамлакатдаги ҳаво сифати жуда критик ҳолатда эди. Тўрт кун ичида ошхонада ўтириб, видео тайёрладим, материалларни танладим, ҳаммасини монтаж қилдим ва уй ертўласида суратга олдим. Иш шундай кечди.

— Қўшиқ матни қандай яратилган?

— Матннинг ўзи бир кунда ёзилган. Уни ёзишни кўпга чўзмадим. Чунки сўзлардан кўра кўпроқ мусиқа орқали ҳис қиламан. Аммо шундан кейин битта фильмни кўрдим, адашмасам, туркча эди. Қабристонда кекса бир киши туриб, вафот этган хотини билан суҳбатлашган саҳнаси бор. У унга ўз шаҳрида бўлаётган воқеалар ҳақида гапириб беради. Ва шундай дейди: «Улар мендан ҳамма нарсани тортиб олишди — сени, севимли устахонамни, менда қолгани фақат шу ер ва осмон. Ерни ҳам аллақачон бўлиб олишган. Агар имкони бўлса, осмонни ҳам сотган бўлишарди».

Бу иборани эшитиб, «О, йўқ!» дедим. Шу билан қўшиқ матнини ёзишга кетдим (кулади). Тахминан 20 дақиқада қўшиқ ёзилди.

home, laylo, лайло рихсиева, орол денгизи, сардоба

— Сиз яратган қўшиқ қайси жанрда ёзилган?

— Бундай жанр бор ёки йўқлигини ҳам билмайман. Мен фақат мусиқа ишқибози бўлганим учун ҳам буни бироз тушунмайман. Яъни мендаги барча тароналар шу услубда ёзилади, дегани эмас бу. Агар жаз усулида ёзмоқчи бўлсам, жаз. Бу ўша пайтда мен нимани ҳис қилганимга боғлиқ.

Жанрларга бўлиб ўтирмадим, балки бу қўшиқни «cinematic pop» деб аташ мумкиндир, чунки у қандайдир фильмга ўхшайди.

— Видео бошида қорақалпоқча гапираётган аёлнинг овози эшитилади. «Биз қаерга борамиз? Ҳеч қаерга боролмаймиз. Шу ерда қоламиз». Бу парча қаердан олинган?

— Ўзбекистонда мавжуд бўлган барча экологик муаммоларга оид кўплаб материалларни кўриб чиқдим. Ростини айтсам, қўшиқ учун топган материалларимнинг ярмини ҳам ишлатмадим.

Қорақалпоқ халқи айтган бу парчалар BBC нашрининг Орол денгизи ҳақидаги материалидан олинган. Илҳом олиш учун уни томоша қилгандим, шу ибора эшитилганда «Бу менга керак», деб ўйладим ва уни олдим.

Иккинчи лаҳза — эркак кишининг «Астағфируллоҳ, астағфируллоҳ» дегани эса [Тошкентнинг Сергели туманида] омбор портлаганда айтилган ибора.

Аёл яқинлашиб келаётган сув ҳақида гапирадиган учинчи лаҳза — Сардоба воқеаси. Тўртинчи парчада эса аёлнинг на яқинлари, на машинаси қолгани ҳақида гапирилади — бу Нукусда бўлган, томларни учириб кетган кучли шамол ҳақида эди.

Хонанданинг яна бир иши.

— Бу 2018 йилда содир бўлган чанг бўрони ҳақидами?

— Ҳа, кучли шамол ва чанг бўрони бўлганида. Табиий офат бинолар томини қўпориб ташлаганди. Бу лаҳза телевизорда клип ичида кўрсатилган.

— Видеонгизда қўшиқ матни кўрсатилган бир қатор кадрлар бор: «Нафас ололмаяпман, менга тоза ҳаво керак. Лекин уларга барибир, уларнинг қизлари бошқа ерларда нафас олади». Бусуратлар тасодифийми ёки бирор аниқ шахслар ҳақида гап кетяптими?

— Йўқ, йўқ, буларнинг барчаси Pinterest иловасидан олинган. Ростини айтсам, сиёсатга умуман тушунмайман, сиёсатчилар ва уларнинг оилалари қандай яшашини кузатмайман. Бу кўпроқ қурилиш билан шуғулланадиган ишбилармонларга ҳавола қилинган. Манфаатлари учун етарли бўлса, уларга бунча пул нимага керак?.. Менга шундай кўринади.

home, laylo, лайло рихсиева, орол денгизи, сардоба

— Кадр ва ҳаволаларни қандай танладингиз? Масалан, дарёлардаги нарх белгилари.

— Бу аслида рамзийлик. Мен оддий гаплар билан матн тузишни ёқтирмайман, одамлар уни ўзлари тушуниб олишларини истайман.

Бу қисм мен учун рамзий маънога эга — унда Совет Иттифоқи даврида ҳукумат қандай қилиб давлатимизда сув ресурсларидан нотўғри фойдаланишга олиб келган қарорлар қабул қилгани ҳақида гап боради. Чунки ҳудудда аллақачон сув танқислиги мавжуд. Амударё ва Сирдарё оқими ўзгаргани сабабли сув шунчаки Орол денгизига етиб бормаган, Орол қуриб қолган.

Бу хато бутун бир халқ ва унинг соғлиғига қимматга тушди. Умуман олганда, жуда оғриқли ҳис бу… [Қорақалпоғистон халқи] ҳозирги аҳволга лойиқ эмас.

— Кўз ёшларингиз қуриган Орол денгизини тўлдирадиган яна бир кадр бор. Афтидан, одамларнинг кўз ёшлари Орол денгизини қайтара олмайди.

— Бу — ҳэппи-энд. Ҳа, мен ҳақиқатни айтишни яхши кўраман. Лекин баъзида бир нуқтада ҳамма нарса амалга ошишини орзу қилдим. Мен шундай одамман. Яхши бўлишига ишонишни хоҳлайман.

home, laylo, лайло рихсиева, орол денгизи, сардоба

— Қўшиқ бошида Тошкент ҳавонинг ифлосланиши бўйича дунёда етакчи ўринни эгаллагани айтилар экан, дикторнинг «I guess all that we can do now is pray», деган сўзлар янграйди, яъни «Биз ҳозир қила оладиган ягона нарса ибодатдир». Бу ҳозир қилиш мумкин бўлган ягона йўлми?

— Албатта йўқ. Уни тўғрилашнинг имкони бор. «Мен ҳозир юлдузга айландим» деган нуқтаи назардан эмас, бу қўшиқ фонида содир бўлаётган резонансдан ҳайратда қолдим. Гўё барча эътибор менга эмас, балки муаммога қаратилмоқда.

Менга ҳозир жамоатчиликнинг ўзини тутиши жуда ёқади. Трек чиққанда лентамдаги экология мавзусига оид кўплаб постларни кўрдим, ҳамма бу мавзуда бонг ура бошлади, бундан жуда хурсандман. Эҳтимол, одамларнинг ичида йиғилиб қолган дардларни олиб чиққандирман. Одамлар биргаликда нимадандир ғазаблана бошлаганларида, нимадир ўзгарганига кўп гувоҳ бўлганмиз.

«I guess all that we can do now is pray». Бу иборага келсак, у мутлақо мавҳум. Буни диктор айтмаган. Ростини айтсам, бу — менинг сўзларим. Бу мен келажакда кўришни истамаган антиутопиядир.

home, laylo, лайло рихсиева, орол денгизи, сардоба

— Бу ишингизни баёнот, манифест деб ҳисоблаш мумкинми ёки шунчаки дардингиз билан бўлишдингизми?

— Онам Совет Иттифоқи вақтида менга ўхшаганларни фаол фуқаролик позициясига эга одамлар деб аташганини айтарди. Яъни нима учунлигини билмайман, лекин буларнинг барчасини тайёрлаётганимда шунчаки буни қилиш ва баҳам кўришни истагандим. Бунинг ортидан менга эргашишлари хаёлимга ҳам келмаганди. Аслида, бу орқали ҳеч кимни ҳақорат ҳам қилмадим, шунчаки вазият қандайлигини кўрсатдим.

Қалбимиздан чиқаётганларни халққа етказиш учун ижодкорларимиз ҳаракатида шу нарса кўпроқ бўлишини истардим.

Хонанданинг YouTube каналига ҳозирча фақат битта қўшиқ жойланган, у ижод намуналарини асосан Instagrаm`даги саҳифасида улашиб боради.

Шуҳрат Латипов суҳбатлашди.


Ёзда рэпер Konsta (Шариф Абдуллаев) Тошкентдаги экологик муаммоларга бағишланган «Ҳаво» композициясини тақдим этганди. Унда пойтахтнинг чанг-тўзонли ҳавоси «тўйиб нафас олишга» имкон бермаётгани, шаҳарнинг «қафасга ўхшаб қолгани», «оқ рангнинг кулрангга айлангани» ҳақида сўз борган.