Ўзбекистонда 2024 йил 1 мартдан бошлаб тадбиркорлар учун 22 турдаги лицензия ва рухсатномалар бекор қилинади. Бу президентнинг 9 январдаги (ПФ-8) фармонида назарда тутилган, дея хабар берди Адлия вазирлиги «Газета.uz»га.

Бундан ташқари, лицензиялаш ва этиш хусусиятига эга ҳужжатни бериш жараёнида видео алоқа воситалари ёрдамида талабгорларнинг лицензия ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар талаб ва шартларига мувофиқлигини масофадан туриб баҳолаш тартиби жорий этилади.

«Чиқиш туризми» учун Хавфсиз туризм жамғармасига 15 минг доллар депозит қўйиш талаби бекор қилинмоқда.

Эндиликда юридик шахслар ўз хоҳишларига кўра автотранспорт воситаларини кўрикдан ўтказиш жойини танлаши мумкин бўлади. Бунгача улар ички ишлар органлари томонидан белгиланган жойларда техник кўрикдан ўтиши керак эди.

Ўзгартиришлар амалга оширилиши натижасида тадбиркорлар ихтиёрида йилига жами 350 миллиард сўмга яқин маблағ қолиши хабар қилинмоқда.

Бекор қилинаётган лицензиялар рўйхати

Бекор қилинадиган лицензияланадиган фаолият тури ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат номи

Бекор қилиниши натижасида юзага келадиган тартиб-таомил номи

Ваколатли орган номи

I. Бекор қилинадиган айрим рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари

1

Ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини (тўлиқ ёки қисман) бошқа шахсга бериш мақсадга мувофиқлиги тўғрисида қарор.

Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун берилган рухсатномани қайта расмийлаштириш тартибида бошқа шахсга бериш

Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, «Ўзбекнефтгаз» АЖ

2

Суғурталовчининг огоҳлантириш тадбирлари захирасидан молиялаштириладиган огоҳлантириш тадбирлари рўйхатини келишиб олиш.

Суғурталовчининг молиявий аҳволини назорат қилиш.

Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги

3

Божхона ташувчиларининг реестрига киритиш.

Автотранспортда юкларни халқаро ташиш бўйича фаолиятни амалга ошириш учун лицензияга эга бўлиш.

Автотранспорт воситасига товарларни божхона муҳрлари ва пломбалари остида ташишга рухсат берилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг мавжудлиги.

Божхона қўмитаси

4

Тураржойни ижарага беришнинг Ягона электрон реестрига киритиш

Ижара шартномасини расмийлаштириш.

Чет эл фуқаросини вақтинчалик ҳисобга қўйиш.

«Туризм хизматларини сертификатлаштириш маркази» давлат унитар корхонаси

5

Автотранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларининг малакасини ошириш фаолиятини бошлаганлик ёки тугатганлик тўғрисида хабарнома.

Тадбиркорлик субъекти сифатида рўйхатдан ўтиш.

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

6

Офтальмология тиббий буюмларининг чакана реализацияси (оптика) бўйича фаолиятни бошлаганлик ёки тугатганлик тўғрисида хабарнома.

Тадбиркорлик субъекти сифатида рўйхатдан ўтиш.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги

7

Маданий бойликларни реализация қилиш бўйича фаолиятни бошлаганлик ёки тугатганлик ҳақида хабарнома.

Тадбиркорлик субъекти сифатида рўйхатдан ўтиш. Маданий бойликларни олиб кириш ва олиб чиқиш тўғрисидаги қонунчиликка риоя қилиш.

Маданий мерос агентлиги

II. Бирлаштириш йўли билан бекор қилинадиган айрим турдаги лицензия ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар*

8

Ионлаштирувчи нурланиш манбалари муомаласи соҳасидаги фаолият учун лицензия.

Атом энергиясидан фойдаланиш ва ионлаштирувчи нурланиш манбалари муомаласи соҳасидаги фаолият учун лицензия.

Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси

9

Атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги фаолият учун лицензия.

10

Ўзбекистон ҳудуди ва унинг айрим қисмларини ривожлантиришни режалаштириш тўғрисидаги ҳужжатларни ишлаб чиқиш учун лицензия.

Ўзбекистон ҳудуди ва унинг қисмларини ривожлантиришни режалаштириш тўғрисидаги ҳужжатларни ишлаб чиқиш.

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

11

Ўзбекистон минтақалари ҳудудини ривожлантиришни режалаштириш тўғрисидаги ҳужжатларни ишлаб чиқиш учун лицензия.

12

Аҳоли пунктлари ҳудудларини ривожлантириш тўғрисидаги ҳужжатларни ишлаб чиқиш учун лицензия.

Аҳоли пунктлари ҳудудларини қуриш ва ривожлантириш тўғрисидаги ҳужжатларни ишлаб чиқиш.

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

13

Аҳоли пунктлари ҳудудларини қуриш тўғрисидаги ҳужжатларни ишлаб чиқиш учун лицензия.

14

Пиротехника буюмларини йўқ қилиш учун лицензия.

Пиротехника буюмларини йўқ қилиш ва утилизация қилиш.

Ички ишлар вазирлиги

15

Пиротехника буюмларини утилизация қилиш учун лицензия.

16

Экспорт назорати объектларини олиб чиқиш учун рухсатнома.

Махсус турдаги товарлар экспорти ва импорти учун рухсатнома.

Вазирлар Маҳкамаси

17

Махсус турдаги товарлар экспорти ва импорти учун лицензия.

18

Автотранспорт воситасини хавфли юкларни ташишга қўйиш тўғрисида гувоҳнома.

Автотранспорт воситасини хавфли юкларни ташишга қўйиш тўғрисидаги гувоҳнома.**

Ички ишлар вазирлиги

19

Автомобиль транспортида оғир ва катта ҳажмли ёки хавфли юкларни ташиш учун рухсатнома (хулоса).

III. Хабардор қилиш тартибига ўтказиладиган лицензия ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар***

20

Туристик фаолиятни амалга ошириш учун лицензия (турагентлик фаолияти) («Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш фаолияти бундан мустасно).

Турагентлик фаолиятини бошлаганлик ёки тугатганлик тўғрисида хабарнома.

Туризм қўмитаси

21

Архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш фаолияти учун лицензия (объектларнинг мураккаблик тоифалари классификатори бўйича I тоифасига мансуб лойиҳалар).

Объектларнинг мураккаблик тоифалари классификатори бўйича I тоифадаги архитектура- шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш фаолиятини бошлаганлик ёки тугатганлик тўғрисида хабарнома.

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

22

Юридик маслаҳат хизматларини кўрсатувчи тижорат ташкилотларининг реестрига киритиш тўғрисида ариза.

Юридик маслаҳат хизматларини кўрсатувчи тижорат ташкилоти фаолиятни бошлаганлиги ёки тугатганлиги тўғрисида хабарнома.

Адлия вазирлиги

Эслатма:

Бирлаштирилаётган лицензия ва рухсат этиш хусусиятига ҳужжатлар уларнинг амал қилиш муддати давомида кучда бўлади. Бунда бирлаштирилган лицензияланадиган фаолият ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни олиш талаб этиладиган фаолият тури билан шуғулланиш учун лицензия ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат ваколатли орган томонидан мустақил равишда тегишли ҳужжатларни талаб қилмасдан ҳамда давлат божи ва йиғимлари ундирмасдан қайта расмийлаштирилади;

Бирлаштирилган лицензияланадиган фаолияти рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни олиш талаб этиладиган учун ундириладиган давлат божи миқдори бирлаштириш йўли билан бекор қилинаётган фаолият тури учун белгиланган давлат божининг энг кам миқдорида белгиланади.

**Автотранспорт воситасини хавфли юкларни ташишга қўйиш тўғрисидаги гувоҳномани бериш жараёнида хавфли юкларни ташиш учун сиғимларнинг яроқлилиги ваколатли орган томонидан Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспексияси билан мустақил равишда келишилади.

***Хабардор қилиш тартиби жорий этилган фаолият (ҳаракат) учун расмийлаштирилган лицензия ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларнинг амал қилиши ўз кучида қолади ва ушбу фаолиятни (ҳаракатни) амалга ошириш учун ваколатли органни хабардор қилиш талаб этилмайди.