Ўзбекистон президенти 3 январь куни Италия билан 2023 йил 8 июнь куни Римда имзоланган шартномаларни ратификация қилувчи учта қонунни имзолади.

Хусусан, ушлаб бериш, жиноий ишлар бўйича ўзаро ҳуқуқий ёрдам ва маҳкумларни топшириш тўғрисидаги шартномалар ратификация қилинди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг июнь ойида Шавкат Мирзиёев Римга ташриф буюриб, Италия Вазирлар кенгаши раиси Жоржа Мелони билан учрашганди. Музокаралар натижасида томонлар икки давлат ўртасида стратегик шериклик муносабатларини ўрнатиш тўғрисида қўшма декларацияни қабул қилган. Шу билан бирга, 11 та давлатлараро, ҳукуматлараро ва идоралараро ҳужжатлар алмашинуви маросими бўлиб ўтган. Ҳуқуқий масалалар бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги шартномалар шулар жумласидандир.