»дайжест"

«Док-1 Макс» иши: Вафот этган болалар сони 69 нафарга етди

Тошкент шаҳри судида бир ойлик танаффусдан сўнг «Док-1 Макс» иши бўйича суд қайта бошланди. Унда Ҳиндистоннинг Marion Biotech компанияси дорилари истеъмоли оқибатида 18 бола ногиронлик орттириб олгани, заҳарланиш сабаб яна 3 бола вафот этгани маълум қилинди. Судланувчилар икки нафарга кўпайди.


»дайжест"

Ўзбекистонда 2 йил ичида энергетика тизимининг барқарор ва узлуксиз ишлашига эришиш режа қилинмоқда

Энергетика вазирлиги икки йил ичида энергетика тизимининг барқарор ва узлуксиз ишлашига эришмоқчи. Бунинг учун ишлаб чиқариш қувватларини кескин ошириш, тўлиқ рақамлаштириш, узатиш тармоқларини бошқаришга хусусий операторларни жалб қилиш ва бошқалар режалаштирилмоқда.


»дайжест"

«Қўйлиқ» бозори реконструкция сабаб ёпилади, тадбиркорларга бошқа бозорларга кўчиш таклиф қилинди

Тошкент шаҳри ҳокимлиги «Қўйлиқ» бозорида қурилиш ва реконструкция ишлари бошланишини маълум қилди. Бу вақтда бозор ёпилади. Ҳокимлик реконструкция даврида бозордаги тадбиркорларга ўз фаолиятини Food city, Tashkent Index ва бошқа савдо мажмуаларида давом эттиришни таклиф қилди.


»дайжест"

Ўзбекистонда поезд билетлари нархи яна кўтарилади

Ўзбекистонда 20 январдан маҳаллий поездлар билетлари нархи яна ошмоқда. Хусусан, «Афросиёб» электропоездлари ҳамда «Шарқ», «Насаф» ва «Ўзбекистон» тезюрар поездларининг чипталари нархи 20 фоизга кўтарилади.


»дайжест"

Японияда ёнаётган самолётдан 379 киши қандай қилиб қутқарилди?

Токио аэропортида Japan Airlines самолёти бир неча дақиқада аланга ичида қолди. Шунга қарамай бортдаги 379 кишининг барчаси қутқарилди. Муваффақиятли эвакуация экипажнинг тайёргарлиги ва йўловчиларнинг намунали хулқи туфайли амалга оширилди. Bloomberg, New York Times ва CNN материалларидан жамланма.


»дайжест"

Электр энергияси учун ўсувчан коэффициентларни жорий этиш қандай натижа берди?

Ўзбекистонда биргина ноябрь ойининг ўзида электр энергияси истеъмоли учун ўсувчан коэффициентларнинг жорий этилиши ойига 1000 кВт/соатдан ортиқ истеъмол қилувчи абонентлардан қўшимча 26 млрд сўм ундириш имконини берди, дея таъкидлади Энергетика вазирлиги.


»дайжест"

Пойтахт ҳокимлиги ҳузурида кўп квартирали уйларни таъмирлаш корхонаси ташкил этилди. Унинг вазифалари қандай?

Тошкент шаҳри ҳокимлиги ҳузурида кўп квартирали уйларни таъмирлаш бўйича инжиниринг компанияси ташкил этилди. У уйларни реконструкция қилиш ва таъмирлаш, шунингдек, лифтларни алмаштириш, ҳудудларни ободонлаштириш, уйларни санация ва реновация қилишда буюртмачи сифатида қатнашади.


»дайжест"

Қўқонда йўл ўртасида овқатланган блогер жаримага тортилди

Тармоқларда Қўқон шаҳрида блогер автомобиллар қатнайдиган йўлда столга ўтирганча овқатланаётгани акс этган видео тарқалди. Фарғона вилояти ИИБ унга нисбатан жарима қўлланганини билдирди.


»дайжест"

Солиқ мажбурияти бўйича даъво муддати 5 йилдан 3 йилга қисқартирилди

Солиқ кодексига киритилган ўзгартиришларга кўра, 1 январдан солиқ органлари тадбиркорлик субъектларининг сўнгги 5 йил эмас, балки 3 йил давомидаги фаолиятини текшириши мумкин. Шунингдек, камерал текширув ўтказиш тартиби ҳам ўзгарди.


»дайжест"

Фуқародан $10 минг олганликда гумонланган Инвестициялар вазирлиги ходими ушланди

Самарқандда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ходими фуқародан 10 минг доллар олганликда гумонланмоқда. У фуқарога АҚШ элчихонасидаги танишлари орқали виза олиб бериш ва уни Қўшма Штатларга юборишини айтган. ДХХ бундай ҳолатларни Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳам аниқлади.


»дайжест"

Электр истеъмоли бўйича қувват чегарасининг бекор қилиниши авариялар сонини оширди — Энергетика вазирлиги

Электр истеъмоли (10−15 кВт) учун қувват чегарасининг бекор қилиниши Тошкент электр тармоқларида авариялар сонини бир неча баробарга оширди, деб хабар қилди Энергетика вазирлиги. Вазирлик ҳисоблагичларнинг дастурий таъминотини такомиллаштирмоқда.


»дайжест"

КХДР Жанубий Корея ороллари томон 200 га яқин снаряд учирди

КХДР Жанубий Кореянинг Пенгнёнг ва Ёнпёнг ороллари томон 200 га яқин снаряд учирди. Жанубий Корея ҳукумати буни «провокация» деб атади ва маҳаллий аҳоли эвакуация қилинишини билдирди.


»дайжест"

Ўзбекистонда 2023 йил ўғил болаларга энг кўп Муҳаммадали, қизларга эса Солиҳа исми қўйилган

Адлия вазирлиги 2023 йил Ўзбекистонда ўғил болаларга энг кўп Муҳаммадали, қизларга эса Солиҳа исми қўйилганини маълум қилди. Ушбу исмлар аввалги йилларда ҳам етакчилик қилганди.


»дайжест"

Марказий банк қарз юки бўйича талабларни барча кредитлар кесимида жорий этишни режалаштирмоқда

Марказий банк 1 июлдан қарз юки ҳисобини барча кредитлар кесимида жорий этишни режалаштирмоқда. Регулятор бу санадан бошлаб ортиқча қарз юкининг олдини олиш мақсадида қарз берувчиларга мижозларининг қарз юки 60 фоиздан ошиб кетмаслиги бўйича талаб қўймоқчи.


»дайжест"

2023 йилда оила қурган аёлларнинг 30 фоизи эрининг фамилиясига ўтди

2023 йилда Ўзбекистонда 283 минг 788 та никоҳ қайд этилиб, уларнинг 85 минг 279 тасида (30 фоиз) аёл эриниинг фамилиясига ўтди. 74 нафар эркак 70 ёшдан кейин, 4418 нафар эркак эса 20 ёшгача фарзандли бўлди.


»дайжест"

VET Тошкентнинг икки туманидаги иссиқ сувда кўринган қора заррачалар бўйича тушунтириш берди

Тошкентнинг икки туманида истеъмолчилар иссиқ сувда қора зарралар пайдо бўлганидан шикоят қилди. Veolia Energy Tashkent бунга 1-ИМ қозонхонасидаги сувни тозалаш фильтридан сульфатланган кўмир чиқиши сабаб бўлганини билдирди. Компания ҳисоблагичларга техник хизмат кўрсатишга тайёр.


»дайжест"

Тошкентда бир неча машиналарда дрифт қилган йигитлар 15 суткага қамалди

Тошкент шаҳрида ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган камида 4 нафар йигит машиналарда хавфли ҳаракатлар содир этди. Суд уларга нисбатан БҲМнинг 1 баравари миқдорида жарима ва 15 сутка қамоқ жазосини тайинлади. Йигитларнинг ота-оналарига ҳам чора кўрилди.


»дайжест"

«Кредит рейтингининг туширилиши биз учун сигнал бўлди» — «Ўзбекнефтгаз» раҳбари

«Ўзбекнефтгаз» раҳбари Баҳодиржон Сидиқов компаниянинг кредит рейтинги пасайгани ва S&P халқаро рейтинг агентлиги прогнози ёмонлашгани ҳақидаги саволга жавоб берди. Унинг сўзларига кўра, бу компанияга «вазиятни тўғрилаш» учун сигнал бўлди.