Сурхондарёдаги магистраль газ қувурида авария юз берди

Магистраль газ қувурида авария юзага келгани сабабли Сурхондарёнинг 6 та тумани ва Термиз шаҳрида газ таъминоти тўхтатилди. «Ҳудудгаз Сурхондарё» муаммони бартараф этиш чоралари кўрилаётганини билдирди.

«Бизга кафолатли ва барқарор энергия ресурслари сув билан ҳаводек зарур» — президент

Келгуси 6 йилда Ўзбекистонда электрга бўлган талаб 83 млрд дан 120 млрд киловатт-соатгача ўсиши кутилмоқда. «Буни, биринчи галда, қайта тикланадиган энергия ҳисобидан қоплаймиз», — деди президент. У, шунингдек, Осиё ва Европа бозорларига «яшил» энергия етказиб бериш режаларини ҳам маълум қилди.

Марказий Осиё иқтисодиётларининг ўсиши Россиядаги тикланишга боғлиқ — Жаҳон банки

Жаҳон банки ўзининг янги ҳисоботида Марказий Осиё иқтисодиётларининг ўсиши Россия иқтисодиёти тикланишига боғлиқ экани, узоқ муддатли истиқболда эса энг муҳим омиллардан бири иқлим ўзгаришига мослашиш бўлишини қайд этди.

Бекобод туманига янги ҳоким тайинланди

Шуҳрат Дўсбеков Тошкент вилоятининг Бекобод туманига ҳоким этиб тайинланди. У бу лавозимда 4 ой ишлаган ва маблағларни ўзлаштирганликда гумонланиб ушланган Шуҳрат Мирзаевнинг ўрнини эгаллади.

Ўзбекистонда йил бошидан буён 355 мингдан ортиқ автомобиль ишлаб чиқарилди

11 ой якунларига кўра, Ўзбекистонда 355,2 минг дона ёки 2022 йилнинг шу даврига нисбатан 25,9 фоизга кўп автомобиль ишлаб чиқарилди. Энг кўп Cobalt автомобили ишлаб чиқарилган (104,6 мингта). Шунингдек, Chery ишлаб чиқариш кескин ўсди ва автобуслар ишлаб чиқариш импортнинг кўпайиши фонида камайди.

Ўзбекистонда «Кўча санъати ва мусиқаси» лойиҳаси амалга оширилади

Ўзбекистонда 1 апрелдан тегишли манзилларда «Кўча санъати ва мусиқаси» лойиҳаси амалга оширилади. Унда ҳар чорак якунида ҳар бир ҳудуддан 10 нафар фаол ижодкор БҲМнинг камида 20 баравари миқдоридаги пул маблағлари билан рағбатлантириб борилади.

ОЧЛ нимчорак финалида «Насаф» «Ал Айн» билан, «Навбаҳор» эса «Ал Иттиҳод» билан ўйнайди

Малайзия пойтахтида Осиё Чемпионлар лигасининг нимчорак финал босқичи учун қуръа ташлаш маросими бўлди. «Насаф» мазкур босқичда БААнинг «Ал Айн» жамоаси билан ўйнаса, «Навбаҳор» Карим Бензема етакчилигидаги «Ал Иттиҳод»га қарши майдонга чиқади.

Тошкентда 31 декабрь куни метродан фойдаланиш бепул бўлади

31 декабрь куни Тошкент метрополитенидан фойдаланиш бепул бўлади. Барча бекатлар соат 05:00 дан 1 январь соат 01:00 гача хизмат кўрсатади.

«Маҳалла еттилиги» учун KPI белгиланди

Президент фармони билан «маҳалла еттилиги» (собиқ «бешлик») ҳар бир аъзосининг вазифалари белгилаб берилди. Уларнинг фаолияти асосий самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) бўйича баҳоланади. Ҳукуматда «еттилик»ни қўллаб-қувватлаш бўлими ташкил этилади.

UzAuto Motors харидорлар «сотувга» жойлаётган шартномаларни мониторинг қилаётганини билдирди

UzAuto Motors компанияси харидорлар томонидан «сотувга» жойланаётган шартномалар мониторингини олиб бораётгани ва уларнинг махсус маълумотлар базасини шакллантирилишини маълум қилди. Компания харидорлардан учинчи шахслардан тўлов қилинмаган автомобиль шартномаларини «сотиб олмасликликни» сўради.

Ўзбекистонда маҳаллалар уюшмаси ташкил этилмоқда

Президент Республика маҳаллани қўллаб-қувватлаш кенгаши ва Маҳаллалар уюшмасини ташкил этишни маъқуллади. Маҳалла «аҳоли муаммоларини ҳал этишнинг таянч бўғини» сифатида қайд этилган. Янги йилдан бошлаб барча туман ва шаҳарларда «Маҳалла бюджети» тизими жорий этилади.

Янги Тошкент дирекцияси раҳбари таъсисчиси унинг қариндоши бўлиши мумкин бўлган бош пудратчи билан 350 млрд сўмлик шартнома тузди

Янги Тошкент дирекцияси раҳбари Давронжон Адилов Gold Step Invest компанияси билан пойтахт ва Янги Тошкент ўртасида транспорт кесишмасини ташкил этиш бўйича тўғридан-тўғри шартнома тузди. Компаниянинг ҳаммуассиси унинг қариндоши бўлиши мумкин. Лойиҳа қиймати 350 млрд сўмга баҳоланмоқда.

UzAuto Motors 25−27 декабр кунлари тузилган шартномалар бўйича тўлов муддатини 10 январгача узайтирди

UzAuto Motors 2023 йилнинг 25−27 декабр кунлари тузилган шартномалар бўйича тўлов муддати байрам кунлари муносабати билан 2024 йилнинг 10 январь кунига қадар узайтирилганини маълум қилди.

2024 йилдан жисмоний шахслар учун ижара ҳақининг янги минимал ставкалари белгиланди

Ўзбекистонда 2024 йил 1 январдан бино ёки автомашинани ижарага берадиган жисмоний шахслар учун энг кам ижара ҳақи ставкаси оширилади. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ставкалар Тошкент шаҳрида деярли 50 фоизга ошаётганига изоҳ берди.

Шахматчи Магнус Карлсен рапид бўйича жаҳон чемпиони унвонини сақлаб қолди

Норвегиялик гроссмейстер Магнус Карлсен рапид бўйича беш карра жаҳон чемпиони бўлди. Самарқанддаги турнирда Нодирбек Абдусатторов сўнгги партияда дуранг ўйнаб, кучли учликка кириш имкониятидан маҳрум бўлди. Ўзбекистонлик шахматчи 11-ўринни эгаллади.

Ўзбекистонликлар 2024 йилда коррупцияга қарши қаттиқ кураш, барқарор энергия таъминоти ва таълим яхшиланишини кутмоқда — сўровнома

Фаол ўзбекистонликлардан 2023 йилда Ўзбекистонда содир бўлган ўзгаришлар, янги йил учун кутилмалари ҳақида сўралди. Асосий ўзгаришлар: янгиланган Конституция, аёллар ва болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги. Асосий кутилма — коррупцияга қарши кураш.