Ўзбекистонда 2024 йил 1 январдан бино ёки автомашинани ижарага берадиган жисмоний шахслар учун энг кам ижара ҳақи ставкаси оширилади. Бу парламент томонидан қабул қилинган ва президент томонидан имзоланган келаси йилги давлат бюджети тўғрисидаги қонунда қайд этилган.

Ҳужжатга кўра, 2024 йилда ижаранинг энг кам ставкаларини 11,1 фоиздан 47 фоизгача ошириш режалаштирилган. Ушбу ставкалар жисмоний шахсларнинг биноларни ёки автомобилни ижарага беришдан олинадиган даромадларига солиқ солиш учун ишлатилади.

Халқ депутатлари туманлар ва шаҳарлар кенгашлари ҳудудларнинг оммавий дам олишга ва (ёки) туризмга ихтисослашган айрим жойларида мол-мулкни ижарага берувчи жисмоний шахслар учун белгиланган ижара тўловининг энг кам ставкаларига Тошкент шаҳри учун белгиланган миқдорларгача ўсиб борувчи коэффициентларни жорий этишга ҳақли (3 бараваргача).

Иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари Аҳадбек Ҳайдаров ставкалар ошиши ҳақидаги саволга жавоб берар экан, Тошкент шаҳридаги ижара бозори таҳлили ўтказилганини маълум қилди. Аниқланишича, бугунги кунда пойтахтда 1 квадрат метр жой ўртача 6 долларга (70−80 минг сўм), вилоят марказларида эса 3 долларга ижарага олинади. Тошкент шаҳрида ставка қарийб 50 фоизга ошганига қарамай, минимал ставка бозор курсидан уч баробар паст — квадрат метр учун 25 минг сўм этиб белгиланган.

«Ошган тақдирда ҳам, ставка бозор нархидан уч баробар паст бўлади. Ҳар бир туманда маҳаллий ҳокимликлар ўз ҳудудидаги нархларни ҳисобга олган ҳолда ставкани 3 баробаргача ошириши ва маҳаллий бюджетга қўшимча маблағ йўналтириши мумкин», — деди у.

Бу ставкалар кўчмас мулкдан текин фойдаланиш тўғрисидаги шартномалар учун ҳам (яқин қариндошлар ўртасидаги шартномалар бундан мустасно) амал қилади.

2024 йилдан бошлаб янги ставкалар (қавс ичида аввалгилари)

»давлат