28 декабрь куни халқ депутатлари Бекобод тумани кенгашининг қарори билан Шуҳрат Бегимқулович Дўсбеков туман ҳокими этиб тайинланди, дея хабар бермоқда Тошкент вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати.

Шуҳрат Дўсбеков 1980 йилда Тошкент вилояти Пискент туманида туғилган. 2008 йил Тошкент давлат аграр университетини тамомлаган.

У фаолияти давомида Тошкент вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи, Бекобод тумани ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимларида ишлаган.

Тайинловга қадар Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Тошкент вилояти кенгаши раиси лавозимида ишлаб келаётганди.

Дўсбеков бу лавозимда 4 ой ишлаган Шуҳрат Мирзаевнинг ўрнини эгаллади. У аввалроқ ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан қўлга олинганди. Собиқ ҳоким маблағларни ўзлаштирганликда гумон қилинмоқда. Унга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган.