31 декабрь куни Тошкент метрополитенида барча йўловчиларга бепул хизмат кўрсатилади, дея хабар бермоқда компания матбуот хизмати.

Қайд этилишича, ушбу ташаббус метро йўловчиларига қўшимча қулайлик яратиш мақсадида ҳукумат ташаббуси билан амалга оширилмоқда. Ўша кунда метро поездлари ҳаракати доимий жадвал асосида иш фаолиятини олиб боради.

Иш вақтининг тугаши эса 1 соатга узайтирилади, яъни барча метро бекатлари 31 декабрь соат 05:00 дан 1 январь соат 01:00 гача йўловчиларга хизмат кўрсатади.

Эслатиб ўтамиз, қўшимча дам олиш кунларида (2023 йил 30 декабрь, 2024 йил 1−2 январь) метро поездлари якшанба куни учун тасдиқланган жадвал асосида — соат 05:00 дан 00:00 гача ҳаракатланади.

Автобуслар эса 30 декабрдан 2 январга қадар якшанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида, 6 январь — шанба куни иш кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида ҳаракатланиши хабар қилинган.