28 декабрь куни Малайзия пойтахти Куала-Лумпур шаҳрида Осиё Чемпионлар лигаси нимчорак финал босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Қуръада Ўзбекистоннинг 2 жамоаси — «Насаф» ва «Навбаҳор» ўз рақибларини билиб олди. «Насаф» мазкур босқичда БААнинг «Ал Айн» жамоаси билан ўйнаса, «Навбаҳор» Саудия Арабистонининг «Ал Иттиҳод» жамоасига қарши майдонга чиқади.

Нимчорак финалнинг дастлабки учрашувлари 12−13 февралда, жавоб ўйинлари эса 19−20 февралда бўлиб ўтади.

Ғарб ва Шарқ минтақасидаги жуфтликлар қуйидагича:

Жамоаларимизнинг кейинги йўли қуйидагича кўриниш олади:

Инфографика: Ўзбекистон профессионал футбол лигаси матбуот хизматиИнфографика: Ўзбекистон профессионал футбол лигаси матбуот хизмати
Чорак финал ўйинлари Ғарб минтақасида 4−5 ва 11−12 март кунлари, Шарқ минтақасида эса 5−6, 12−13 март кунлари ўтказилади. Яримфинал ўйинлари Ғарб минтақасида 16 ва 23 апрелда, Шарқ минтақасида 17 ва 24 апрелда бўлиб ўтади. Ғарб ва Шарқ минтақаси вакиллари ўртасидаги финал ўйинлари 11 ва 18 май кунлари ўтказилади.

Навбаҳорга рақиблик қиладиган «Ал Иттиҳод» жамоаси таркибида дунё футболининг қатор юлдузлари, жумладан, Фабиньо, Н’Голо Канте, Карим Бензема каби футболчилар бор.