Президент «Ўзбекистон — 2030» стратегиясини тасдиқлади

Унинг мақсадлари қаторига барча фуқароларнинг ўз салоҳиятини рўёбга чиқариш учун имкониятлар яратиш, соғлом ва билимли авлодни тарбиялаш, кучли иқтисодиётни шакллантириш ҳамда адолат, қонун устуворлиги ва хавфсизликни кафолатлаш киради.

Йилига 500 минг ўқувчи ўрни яратиш мақсади «Ўзбекистон-2030» стратегиясига киритилмади

Шавкат Мирзиёевнинг сайловолди дастурида «Йилига 500 минг ўқувчи ўрни» дастурини амалга ошириш мақсад қилинганди. Бу вазифа «Ўзбекистон-2030» стратегияси лойиҳасига ҳам киритилганди, аммо ҳужжатнинг қабул қилинган вариантидан жой олмади.

Энди ўқишга киролмаган абитуриентлар 5 та йўналишнинг бирида супер контрактда ўқиши мумкин

Ўқишга кира олмаган абитуриентларга танлаган 5 йўналишидан бирида супер контракт асосида ўқиш имконияти берилди. Шунингдек, агар абитуриент 1-йўналишга киролмаган, бироқ қолганларидан бирида талабаликка тавсия этилган бўлса, 1-йўналишда супер контракт асосида ўқиши мумкин.

Тошкентда ҳар куни 3 тоннага яқин нон ахлатга ташланади

Тошкентда ҳар куни 3 тоннага яқин нон маҳсулотлари ахлатга ташланмоқда. «Махсустранс» исроф қилинган озиқ-овқат маҳсулотлари йил сайин ортиб бораётганини маълум қилди.

Тошкентда қудуқ қопқоғи автобуснинг «гармошка»сини йиртиб юборди

Ижтимоий тармоқларда автобуснинг «гармошка»си йиртилгани акс этган сурат пайдо бўлди. «Тошшаҳартрансхизмат»нинг маълум қилишича, йўлдаги қудуқ атрофи чўкиши сабабли чуқурлик ҳосил бўлган ва автобуснинг ўрта ғилдираклари қудуққа тушиб кетган.

Урбанизация ва шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш республика маркази ташкил этилди

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузурида давлат муассасаси шаклида Урбанизация ва шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш республика маркази ташкил этилди. Марказ Давлат шаҳарсозлик кадастрини юритади.

Тошкентда тиббий суғурта тизими 2024 йилдан жорий этилади

Тошкент шаҳрида давлат тиббий суғуртаси механизмларини босқичма-босқич жорий этиш муддати 2024 йил бошига кўчирилди. Илгари буни шу йилнинг июль ойида бошлаш режалаштирилганди.

Ижобий экологик экспертиза хулосасини олмаган объектлар молиялаштирилмайди

Ўзбекистонда 1 ноябрдан бошлаб ижобий экологик экспертиза хулосасини олмаган объектларга нисбатан молиялаштириш, кредитлаш ва бошқа молия операцияларини тўхтатиб туриш механизми жорий этилади.

Ўзбекистондаги барча шаҳар ва туманларда «Маҳалла бюджети» тизими жорий этилади

«Ўзбекистон — 2030» стратегияси доирасида 2024 йил 1 январдан бошлаб босқичма-босқич барча шаҳар ва туманларда «Маҳалла бюджети» тизими жорий этилади.

Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари августда қарийб 1 млрд долларга қисқарди

Ўзбекистоннинг халқаро захиралари сўмнинг қадрсизланиши ва пул ўтказмалари қисқариши фонида кетма-кет бешинчи ой пасайди. Август ойида захиралар деярли 1 млрд долларга камайди ва 32,7 млрд долларни ташкил этди. Йил бошидан буён мамлакатнинг «молиявий хавфсизлик ёстиғи» 3,08 млрд долларга камайди.

Ўзбекистонда «иқлимий ёз» давом этмоқда — Ўзгидромет

Иқлимшуносларнинг фикрича, ҳақиқий куз ўртача кеча-кундузлик ҳарорат +20 даражадан пастга тушганда, ёмғир тез-тез ёққанда бошланади. Сентябрь ўртаси бўлишига қарамай, Ўзбекистонда ҳали «иқлимий ёз» давом этмоқда.

Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасида савдо ва инвестицияларни ривожлантириш дастури имзоланди

Ўзбекистон Жанубий Корея билан Савдо ва инвестицияларни ривожлантириш бўйича шартнома (TIPF) имзолаган минтақадаги биринчи ва дунёда еттинчи давлат бўлди. Ўзбекистон делегацияси, шунингдек, Сеулда қатор музокаралар ўтказди.

Мактабларда 1-синфдан компьютер саводхонлиги дарслари жорий этилади

«Ўзбекистон — 2030» стратегиясига кўра, энди мактабларда компьютер саводхонлиги дарслари 1-синфдан жорий этилади. Шунингдек, 5 минг нафаргача профессор-ўқитувчиларни тажриба алмашиш учун, 200 нафаргача ёш олимларни илмий даража олиш учун танлов асосида хорижий илмий ташкилотларга юборилади.

Икки ва ундан ортиқ полосали йўллардаги «пешеход»ларда светофор ўрнатиш мажбурий бўлади

Ўзбекистонда 1 январдан бошлаб аҳоли пунктларида барча янги қурилаётган икки ва ундан ортиқ полосали автомобиль йўлларида пиёдалар ўтиш йўлакларига светофорлар ўрнатиш мажбурий бўлади.