Сешанба куни ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳридаги 131-йўналишда ҳаракатланаётган 18 метрли King Long автобусининг ўрта қисми (гармошка) йиртилгани акс этган сурат пайдо бўлди. «Тошшаҳартрансхизмат» ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

Компания маълумотига кўра, 11 сентябрь куни соат 21:35 атрофида Янгиҳаёт тумани Сергели 1-мавзесидан ўтган йўлнинг қатнов қисмидаги қудуқ атрофи чўккан. Оқибатда чуқурлик ҳосил бўлган ва автобуснинг ўрта ғилдираклари қудуққа тушиб кетган.

Қопқоқ эса машинанинг таг қисми ва «гармошка»сига зарар етказган. Автобус йўловчиларга зарар етмаган, дейилади хабарда.