Август ойида Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида рекорд миқдорда ёғингарчилик кузатилди

Одатда, август Ўзбекистонда энг қурғоқчил ой бўлсада, бу йил унинг сўнгги кунларида айрим ҳудудларда бир суткалик ёғингарчилик миқдори ойлик меъёрдан бир неча марта кўп бўлди. Умуман олганда, 2023 йилги август ойи аввалгиларига қараганда совуқроқ бўлди.

Ўзбекистон терма жамоаси ёнғин-қутқарув спорти бўйича жаҳон чемпиони бўлди

Туркиянинг Истанбул шаҳрида ўтказилган ёнғин-қутқарув спорти бўйича эркаклар ўртасидаги XVIII жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси ғолиб бўлди.

Президент ҳузуридаги Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш кенгашининг таркиби янгиланди

Президент Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича жамоат кенгашининг янгиланган таркибини тасдиқлади. Кенгаш аъзолигини Президент администрациясининг собиқ раҳбари Сардор Умурзаков, инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов, Murad Buildings асосчиси ва бошқалар тарк этган.

Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинганларни ишга олганларга субсидия берилади

1 октябрдан жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларни ишга олганларга БҲМнинг 3 баравари (990 минг сўм) миқдорида бир марталик субсидия берилади. Улар касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитилиб, махсус тизим орқали ишга жойлаштирилади.

Ўзбекистондаги кўп квартирали уйлардаги лифтларни хатловдан ўтказиш режалаштирилмоқда

Ўзбекистонда 1 декабргача барча кўп квартирали уйлардаги мавжуд лифтлар хатловдан ўтказиш ва аниқланган камчиликлар бартараф этиш таклиф этилмоқда. Шунингдек, лифтлар интернетга имтиёзли нархларда уланиши мумкин.

Тошкентда қурилиш ишларини олиб бориш учун 19 туп дарахтни қуритишга уринишди

Тошкентда қурилиш ишларини олиб бориш мақсадида 19 туп дарахтнинг илдиз қисми дрель ёрдамида тешилиб, қуритиш учун ичига суюқлик қуйилди. Табиатга 534,8 млн сўм зарар етган. Ҳолат бўйича жиноят иши очилди.

Uzbekistan Airways Тошкентдан Зоминга мунтазам қатновларни йўлга қўйди

Uzbekistan Airways Тошкентдан Зоминга тўғридан-тўғри қатновларни йўлга қўйди. Рейслар ҳафта давомида Тошкент−Зомин−Самарқанд йўналишида амалга оширилади.

Тошкентда подъездда қизга ҳужум қилган эркак ушланди

Тошкент шаҳар ИИББ подъездда қизга ҳужум қилган 29 ёшли эркакнинг шахси аниқлангани ва ҳибсга олинганини маълум қилди.

Бухорода поезд билан тўқнашган юк машинаси ҳайдовчиси ҳалок бўлди

Олот туманида поезд юк машинаси билан тўқнашди. Оқибатда Howo ҳайдовчиси воқеа жойида ҳалок бўлди.

Фарғонада тенгдошини пичоқлаб ўлдиришда гумонланган 25 ёшли шахс 2,5 ойдан сўнг ушланди

Данғара туманида 21 июнь куни 25 ёшли шахс ўз тенгдошини пичоқлаб ўлдиргани хабар қилинганди. Воқеадан икки ярим ой ўтиб Фарғона ИИБ гумонланувчи ушланганини маълум қилди.

Сурхондарёда 44,8 гектар ердан 187,4 тонна пахта ҳосили олган фермерга Cobalt топширилди

Олтинсой туманида «Ботош лочини» фермер хўжалиги 44,8 гектар пахта майдонидан 187,4 тонна ҳосил олди. Шартномавий режани 100 фоиз бажарган фермерга Cobalt топширилди.

Термизда канализациядаги авария сабабли сув 3 кун давомида график асосида берилади

Термиз шаҳридаги канализация тармоғида содир бўлган йирик авария туфайли ичимлик суви таъминоти уч кунга соат 8:00 дан 20:00 гача тўхтатилди. Қолган вақтларда сув берилиши керак.

«Газета.uz»да эълон қилинган мақолалар:

Самарқандда туғилган Рустем Умеров Украина мудофаа вазири этиб тайинланди. Ким у?

Ўзбекистонда туғилган Рустем Умеров Украина мудофаа вазири этиб тайинланди. Уни Шарқ, хусусан, араб мамлакатларида яхши обрў ва эътиборга эга шахс дея таърифлашади. У Россия билан тинчлик музокаралари ва асирлар алмашинувларида қатнашган. «Газета.uz» Умеровнинг таржимаи ҳолини ҳавола қилади.

Ўзбекистон яйловлари таназзул бўсағасида. Чорвани меъёридан ортиқ ўтлатиш нимаси билан хавфли ва қандай қилиб яйловларни тўғри бошқариш мумкин?

Ўзбекистонликлар етиштириши мумкин бўлганидан кўпроқ гўшт истеъмол қилади. Чорва моллари яйлов ресурсларига нисбатан кўп. Уларни ортиқча ўтлатиш экотизимлар таназзули ва биохилма-хиллик қисқаришига олиб келади. Зоолог Сергей Загребин яйловларни қандай қилиб тўғри бошқариш мумкинлигини тушунтирди.