17 июнь, шанба тонгида Ўзбекистонда зилзила содир бўлди, деб хабар бермоқда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази.

Маҳаллий вақт билан 04:02 да (16.06.2023 йил, Гринвич бўйича 23:02 да) зилзила содир бўлган. Эпицентр: Сурхондарё вилояти Сариосиё тумани.

Зилзила координаталари: 38,79 градус шимолий кенглик; 67,85 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=4,4. Чуқурлик 10 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 299 км жануби-ғарбда.

Ўзбекистон ҳудудида сезилиш кучи:

  • Сариосиё туманида 4 балл, 8 км.
  • Денов туманида 2−3 балл, 52 км.
  • Шаҳрисабз туманида 2 балл, 65 км.
  • Олтинсой туманида 2 балл, 69 км.
  • Узун туманида 2 балл, 76 км.
  • Китоб туманида 2 балл, 82 км.

Сўнгги бор 1 июнь куни Тошкент вақти билан 08:21 да Қирғизистонда зилзила содир бўлиб, унинг таъсири Ўзбекистонда ҳам сезилганди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда зилзила вақтида тўғри ҳаракат қилишга ўргатадиган Zilzila mobile номли дастур яратилди. Унда ер силкиниши пайтида, олдин ва кейин қандай ҳаракатлар амалга ошириш кераклиги бўйича ва бошқа маълумотлар, шунингдек, тайёргарлик даражасини текшириш учун тестлар мавжуд.

«Ўхшаш хабарлар» бўлимида зилзила ҳақидаги афсона ва ҳақиқатлар, шунингдек, ер қимирлаган пайтда нима қилиш ва унга қандай тайёргарлик кўриш кераклиги хусусида материаллар билан танишиш мумкин.