Апрель ойида Ўзбекистон аҳолиси ва бизнесининг келгуси 12 ойлик инфляция кутилмалари 4 ойлик пасайишдан сўнг кескин ошди, деб хабар беради Марказий банк.

Аҳолининг нархлар кутилмаси мамлакат бўйича ўртача 14 фоизни (март ойига нисбатан +1,2 фоиз), тадбиркорларники 13,3 фоизни (+1,1 фоиз) ташкил этди.

коммунал хизматлар, инфляцион кутилмалар, марказий банк

Тошкент пессимистик инфляция кутилмалари бўйича етакчи бўлиб қолди. Пойтахт аҳолиси 17,2 фоиз (+0,3 фоиз), тадбиркорлар эса 14,8 фоиз (0,4 фоиз) инфляцияни кутмоқда.

Шу билан бирга, нархларнинг ўсиши кутилмалари Бухоро вилоятида — 15,7 фоиз (+3,4 фоиз), Фарғона вилоятида — 14,9 фоиз (+1,3 фоиз) ва Сурхондарё вилоятида — 14,7 фоиз (+2,2 фоиз) кўрсаткичида билдирилган.

Бизнес Тошкентда — 14,5 фоиз (+1,7 фоиз), Сирдарёда — 14,4 фоиз (+2 фоиз) ва Жиззах вилоятларида — 13,9 фоиз (+2,4 фоиз) юқори инфляция даражасини кутмоқда.

коммунал хизматлар, инфляцион кутилмалар, марказий банк

Март ойидаги сўровларда нархларнинг ошишига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган асосий омил коммунал хизматлар нархининг ошиши бўлди — 55 фоиз (март ойида — 42 фоиз).

Кейинги 12 ой ичида нархлар ошишига валюта курсининг ўзгариши таъсир қилади, деб ҳисоблаган респондентлар улуши бироз камайди — респондентларнинг 55 фоизи шундай фикрда (аввал 61 фоиз эди), монополия ва нархларнинг сунъий ошиши — 29 фоиз (35 фоиз эди), транспорт харажатлари — 29 фоиз (28 фоиз эди).

коммунал хизматлар, инфляцион кутилмалар, марказий банк

Бизнеснинг инфляцион кутилмалари ошишининг асосий омили айирбошлаш курсининг ўзгариши бўлиб қолмоқда — 60 фоиз (61 фоиз эди), лекин коммунал хизматлар нархларининг ўсишини ҳам қайд этилди — 54 фоиз (38 фоиз эди).

Тадбиркорлар солиқ юкининг юқорилигини ҳам таъкидламоқда — 31 фоиз (25 фоиз эди).

коммунал хизматлар, инфляцион кутилмалар, марказий банк

Даромадлари 10−15 миллион сўм бўлган аҳоли гуруҳлари ўртасида инфляцион кутилмалар бирмунча пасайди — 16,9 фоиздан 16,6 фоизга, 15 миллион сўмдан ортиқ даромадлиларда 16,1 фоиздан 15,9 фоизгача пасайди. Бошқа паст даромадли гуруҳларда инфлацион кутилма ошди.

Даромадсиз аҳоли учун инфляцион кутилмалар бир ой олдинги 12 фоизга нисбатан ошиб, 13,2 фоизни ташкил этди, даромади 3−4 миллион сўм бўлганлар учун эса 13,1 фоиз (12 фоиз эди), даромади 2−3 миллион сўм бўлганлар учун 11,7 фоиздан 14,2 фоизгача ошди.

Инфляцион кутилмалар — аҳолининг келгуси ойлар ва йилларда нархларнинг ошиши ҳақидаги тахминлари. Ушбу тахминлар одамларнинг истеъмолчи сифатидаги хатти-ҳаракатларига таъсир қилади. Қимматроқ бўлиши мумкин бўлган нарсаларни тезда сотиб олишни хоҳлайдиган одамлар харидларни кечиктиришни тўхтатадилар, кўпроқ пул сарфлайдилар, камроқ тежашади ва тез-тез кредит олишади. Натижада кутилаётган инфляция реал инфляцияга таъсир қилади. Талабнинг ошиши таъсирида нархлар тезроқ кўтарила бошлайди.

Агар одамлар инфляциянинг кескин ўсишини вақтинчалик деб билсалар, узоқ муддатли инфляция кутишлари кўтарилмаслиги мумкин — бу инфляция кутилмаларининг мустаҳкамланиши марказий банк сиёсатига бўлган ишончга асосланади: агар корхоналар ва уй хўжаликлари пул-кредит сиёсати инфляцияни мақсадли даражага қайтаради, деб ишонса, улар бўлажак нарх ошиши ҳақида камроқ хавотирланадилар.