1 июнь куни Тошкент вақти билан 08:21 да Қирғизистонда зилзила содир бўлиб, унинг таъсири Ўзбекистонда ҳам сезилди.

ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази маълумотига кўра, зилзила координаталари: 41,62 градус шимолий кенглик; 71,7 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=4,5. Чуқурлик 10 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 211 км шимоли-шарқда.

Ўзбекистон ҳудудида сезилиш кучи:

Наманган вилоятида 2−3 балл, 69 км.

Сўнгги бор зилзила 8 май тонгида Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида қайд этилганди.

«Ўхшаш хабарлар» бўлимида зилзила ҳақидаги афсона ва ҳақиқатлар, шунингдек, ер қимирлаган пайтда нима қилиш ва унга қандай тайёргарлик кўриш кераклиги хусусида материаллар билан танишиш мумкин.