7 апрелдан 154-сонли «Зангиота юқумли касалликлар шифохонаси — Олчазор маҳалласи» янги автобус йўналиши ҳаракати ташкил этилди. Бу ҳақда «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ Матбуот хизмати хабар берди.

Йўналиш ҳаракати «Зангиота юқумли касалликлар шифохонаси» бекатидан 4P21 3-ҳалқа йўли, Қипчоқ, М.Турсунзода, Шокирариқ кўчалари орқали «Олчазор» маҳалласига қадар, иш тартиби соат 6:00 дан 21:30 гача этиб белгиланди.

Мазкур йўналишда хизмат кўрсатиш ҳуқуқи жамиятнинг «4-Автобус саройи» филиалига бириктирилиб, йўналишда кичик сиғимли Isuzu русумли автобуслар ҳаракатланиши белгиланди.

автобус қатнови, зангиота-2

Эслатиб ўтамиз, Ихтисослаштирилган юқумли касалликлар шифохонаси вақтинчалик кўчирилгани жамоат транспорти мавжуд бўлмагани юзасидан шифохона ходимлари ва беморлар томонидан бир неча бор шикоят қилинган.

Ўрганиш натижасига кўра, Тошкент метрополитенининг Чилонзор йўли Сергели 5-бекатидан поликлиникагача бўлган масофа 6,9 километрни ташкил этади.

Авалроқ йўналиш 21 мартгача ишга туширилиши айтилганди.

Тошкентдаги Махсуслаштирилган юқумли касалликлар шифохонаси биноларида иситиш тизимининг бутунлай яроқсиз ҳолга келиб қолгани ва хоналар таъмирталаб аҳволда бўлгани сабабли 2-сон Зангиота касалхонасига кўчирилган.