Шубҳали операциялар бўйича янги қоидалар омонатлар ёки кредитларга татбиқ этилмайди — Марказий банк

Марказий банк шубҳали операциялар рўйхати кенгайтирилганига изоҳ бериб, улар орасида ноқонуний қимор ўйинлари, фирибгарлик ҳолатлари ва бошқалар борлигини маълум қилди. Янги қоидалар ипотека ёки автокредит бўйича бошланғич бадал тўлови билан боғлиқ операцияларга татбиқ этилмайди.

Ўзбекистоннинг барча шаҳарларида тезликни 60 км/соатгача пасайтириш белгиланди

Ўзбекистоннинг йўл ҳаракати қоидаларига ўзгартиришлар киритилди, унга кўра, мамлакатнинг барча шаҳарларида ҳаракат тезлиги соатига 60 км/соатдан ошмаслиги керак. Илгари бу кўрсаткич 70 км/соат эди.

БП Хоразмда вояга етмаган қиз зўрлангани бўйича 11 кишини тергов қилмоқда

2022 йилда бир неча эркак томонидан зўрланган 15 ёшли қиз воқеасида 3 нафар шахс айбланмоқда, яна 8 киши гумонланувчи сифатида жалб этилди. Ҳолатга алоқадор шахслар батафсил сўроқ қилинмоқда, дея хабар берди Бош прокуратура.

15 ёшли қизнинг қариндоши воқеа тафсилотларини сўзлаб берди

Хоразмнинг Янгиариқ туманида 11 нафар эркак 15 ёшли қизни бир неча бор зўрлагани айтилмоқда. Қизнинг қариндоши сўзларига кўра, ҳуқуқ-тартибот идоралари иш бўйича терговни кечиктирган ва болалар омбудсмани ташрифидан кейингина 3 нафар гумонланувчини ҳибсга олган. «Газета.uz» вазиятни ўрганди.

«Ўзбекнефтгаз» Аи-80 бензини нархини манипуляция қилиш бўйича айбловни рад этди

Жаҳонда нефть нархи пасайса ҳам, Ўзбекистонда бензин нархи тушмагани учун «монополистлар ўз қоидаларига содиқ» дея айбланган UNG Petro бу даъволарни «ноўрин» деб атади.

Энди фуқароларга маъмурий ва фуқаролик ишларида ҳам давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатилади

Сенат маъмурий ва фуқаролик ишларида ҳам давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатилишини кўзда тутувчи қонунни маъқуллади. Бунгача давлат ҳисобидан юридик ёрдам фақат жиноят ишларини юритишда кўрсатилиб келинарди.

Ўзбекистонда қурилиш участкаларида муҳандислик-геологик экспертиза ўтказиш мажбурий бўлади

Ўзбекистонда 1 майдан бошлаб қурилиш бошланишидан олдин танланган ер участкаларида муҳандислик-геологик экспертиза ўтказиш мажбурий бўлади. Шунингдек, Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрининг дренаж тизимидаги муаммоларни бартараф этиш бўйича зудлик билан дастур қабул қилиш бўйича топшириқ берди.

Фарҳод Манноповни операция қилган шифокорда малакавий тоифа бўлмаган — ССВ

ССВ вайнер Фарҳод Манноповнинг ўлими юзасидан Star Med Center клиникасида ўтказилган текширув натижаларини эълон қилди. Хусусан, беморга тиббий хизмат кўрсатишда қатор лицензия талаб ва шартлари бузилгани, уни операция қилган шифокорда малакавий тоифа бўлмагани аниқланди.

Навоийда ўқитувчиларни Open budget`га овоз тўплашга мажбурлаган мактаб директори жазоланди

Навбаҳор туманидаги 9-мактаб директори ўқитувчиларни Open budget`га 100 тадан овоз йиғишга мажбурлагани айтилган овозли хабар тарқалди. Унга нисбатан интизомий жазо чораси қўлланиб, хатти-ҳаракатларида маъмурий ҳуқуқбузарлик аломатлари бор-йўқлиги ўрганилмоқда.

Қашқадарёда айиқ ИИБ раҳбари буйруғи билан отиб ўлдирилди

Чироқчи туманидаги қишлоқлардан бирига келиб қолган қўнғир айиқ ҳаракатсизлантирилиб, табиатга қайтарилиши режалаштирилганди. Бироқ туман ИИБ бошлиғи буйруғи билан жонивор «аҳоли хавфсизлиги учун» отиб ўлдирилди. Воқеага сабабчи масъулларга интизомий жазо чоралари кўрилиши белгиланди.

ЕТТБ Masdar компанияси Ўзбекистонда учта фотоэлектр станциясини қуриши учун 205 млн доллар ажратади

ЕТТБ Masdar компанияси учун Ўзбекистонда умумий қуввати қарийб 900 МВт бўлган учта қуёш электр станциясини қуриш учун 205 миллион долларлик молиялаштириш пакети ажратади.

Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини зўрлаганлар иши қайта кўрилади

Хоразмдаги меҳрибонлик уйи қизларини 10 ой давомида зўрлаганликда айбланиб, 1,5 йил муддатга озодлиги чекланган икки шахснинг иши қайта кўрилади. Олий суд Хоразм прокуратураси протестини қаноатлантирди ва ишни апелляция инстанциясида янгитдан кўришга юборди.

Сенат зўравонликка оид қонунни маъқуллади. Энди жиноятчиларга инсонпарварлик акти қўлланилмайди

Сенаторлар хотин-қизлар ва болаларни зўравонликдан ҳимоя қилувчи қонунни маъқуллади. Энди жинсий зўравонликда айбланганлар муддатидан илгари озодликка чиқмайди ва уларнинг рўйхати тузилади. Зўравонликка учраганларнинг ёш чегараси бекор қилинади. Жиноятчининг муайян жойларга бориши таъқиқланади.

Қамчиқ довонида тўртта автомашина тўқнашиши оқибатида 6 киши жароҳатланди

Қамчиқ довонида юк машинаси ва учта енгил автомобиль тўқнашди. Оқибатда юк машинаси ёниб кетди, дастлабки маълумотларга кўра, 6 киши жароҳатланди.