Хоразмнинг Янгиариқ туманида 17 ёшли қизнинг зўрлангани ҳолати бўйича 8 нафар шахс гумонланувчи, 3 нафар шахс айбланувчи тариқасида ишга жалб қилинган, дея хабар бермоқда Бош прокуратура.

Келтирилишича, ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси бу ҳолат билан боғлиқ жиноят иши бўйича тергов ўтказяпти.

«Шунингдек, жиноят иши доирасида бир қатор мураккаб экспертизалар ўтказиш жараёни кетмоқда ва ҳолатга алоқадор шахслар батафсил сўроқ қилинмоқда. Барча зарур тергов ҳаракатлари ўтказилганидан сўнг иш бўйича қонуний тўхтамга келинади», — дейилади хабарда.

Тергов жараёни Бош прокуратура томонидан назоратга олинган.