Президентлик муддати 7 йилга узайтирилади — Ўзбекистон Конституцияси лойиҳаси

Парламент томонидан маъқулланган янги таҳрирдаги Конституция лойиҳасида президент ваколат муддатини 5 йилдан 7 йилгача узайтириш таклиф этилмоқда. Аввалроқ Конституция янгиланганидан кейин президент ва қатор бошқа мансабдорлар ҳам худди шу лавозимларга қайта сайланиши мумкинлиги хабар қилинганди.

Парламент ва президентнинг ваколатларида қандай ўзгариш бўлмоқда? Ўзбекистоннинг янги Конституцияси лойиҳаси

Ўзбекистон Конституцияси лойиҳасида парламент ва президент ваколатларини кенгайтириш кўзда тутилмоқда. Бош вазир номзоди барча сиёсий партиялар фракциялари билан маслаҳатлашувдан сўнг президент томонидан таклиф этилади. Палата ва Сенат ўз-ўзини тарқатиб юбориш қарорини қабул қилиши мумкин бўлади.

Ҳокимлар кенгашга раҳбар бўла олмайди, лекин сенатор этиб сайланиши мумкин

2024 йилдан Тошкент шаҳри ва вилоятлар ҳокимларига кенгаш раиси лавозимини эгаллаши тақиқланиши мумкин. Конституция лойиҳасида уларнинг депутат ва сенатор этиб сайланиши тақиқланмаган. Анчадан бери муҳокама қилинаётган ҳокимларни сайлаш амалиёти эса лойиҳада акс этмаган.

Шавкат Мирзиёев БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссарини қабул қилди

Президент 15 март куни БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Фолькер Турк билан учрашди.

Ўзбекистонда аҳолининг 41 фоизи кавлама кўринишидаги ҳожатхоналардан фойдаланади — ПМТИ

ПМТИ таҳлилига кўра, Ўзбекистонда аҳолининг 41 фоизи чуқур кавлама кўринишидаги ҳожатхоналардан фойдаланади. Экспертлар санитарияга зид бундай ҳожатхоналарни вентиляция қилинадиган ва плиталар билан қопланган ҳолга келтиришни тавсия этди. Бунда ташвиқот эмас, молиявий ёрдам самара бериши билдирилди.

Тошкент вилоятида поезд устига чиққан икки болани ток урди

Чиноз бекатида ижтимоий тармоқлар учун видео олиш мақсадида поезд вагони устига чиққан икки болани ток урди. Оқибатда улардан бири 20 фоиз, иккинчиси эса 80 фоиз тана куйиши билан шифохонага ётқизилди.

Пенсионерлар кун давомида Тошкент метросида бепул юришлари мумкин бўлади

1 апрелдан Тошкент метрополитенининг тўлиқ фаолият кўрсатиши вақти давомида пенсия олувчиларга бепул хизмат кўрсатилади. Аввал бу имтиёз фақат 10:00 дан 16:00 гача амал қилган.

Ўзбекистонда ҳар тўртинчи аёл зўравонликка дуч келади. Натижалар 1 йилда умуман ўзгармаган

«Оила ва хотин-қизлар» илмий-тадқиқот институти 800 нафар хотин-қиз ўртасида сўровнома ўтказди. Натижалар 59 фоиз аёл турмушида зўравонликка дуч келмагани, 40 фоизи эса камситишларга учрашини кўрсатди. 7 фоиз аёл учун бу ҳамон одатий ҳол. Вазият ўтган йил билан солиштирганда, умуман ўзгармаган.

Женевада Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиши бўйича ишчи гуруҳининг олтинчи йиғилиши бўлиб ўтмоқда

Швейцарияда Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиш бўйича ишчи гуруҳи олтинчи йиғилишини ўтказмоқда. Унда мамлакат савдо режимининг барча жиҳатларига тааллуқли 10 дан ортиқ янги ҳужжатлар кўриб чиқилади.

Қатор агентликлар раҳбарлари лавозимидан озод қилинди

Ҳукумат қарори билан Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги, Халқаро ҳамкорлик ва ривожланиш агентлиги ҳамда Тиббий- ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги директорлари лавозимларидан озод этилди.

Интерпол қидирувига берилган шахс Латвиядан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди

Ўта йирик миқдорда фирибгарлик содир этгани учун қидирувга берилган шахс Латвиядан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди. Хабарларга кўра, у ўзини АҚШ элчихонаси ходими сифатида таништириб, ҳужжатларни расмийлаштириш, хорижга чиқишга рухсат олишда ўз хизматларини таклиф қилиб келган.

Видео: Қизилқум қўриқхонаси камераларига тушган бўрсиқ ва тўқай мушуги

Табиат ресурслари вазирлиги Қизилқум қўриқхонасида бўрсиқ ва тўқай мушуги тушиб қолган фотоқопқон тасвирларини намойиш этди.

Президент ташрифидан бир кун ҳам ўтмай, Сурхондарёда йўл таъмирлаш ишлари бошланди

Сешанба куни Ўзбекистон президенти Сурхондарёдаги бузилган йўл бўйлаб ҳаракатланиб, 15 кун ичида уни реконструкция қилиш лойиҳасини ишлаб чиқишни топширганди. Шу куннинг ўзидаёқ вилоятда умумий узунлиги 111 километр бўлган йўлни таъмирлаш ишлари бошланди.

«Газета.uz»да эълон қилинган мақола:

Шавкат Мирзиёев — рулда

Шавкат Мирзиёев Сурхондарёга ташрифи вақти аҳолининг йўллар бўйича эътирозлари тасдиғини «ўз кўзи билан кўриш» мақсадида таъмирталаб йўлда машина ҳайдади. Президент рулда ўтирган ҳолда оммага биринчи марта кўриниш бераётгани йўқ.

Silicon Valley Bank`нинг қулаши: Кремний водийсининг асосий кредиторларидан бири қандай қилиб касодга учради?

Silicon Valley Bank`нинг тўсатдан банкрот бўлиши 2008 йилдан бери энг йирик ва АҚШ тарихидаги иккинчи йирик банкротлик бўлди. Банкнинг қулаши молия ва технология соҳаларидаги шокни келтириб чиқарди. Бу ҳақда «Газета.uz» шарҳи.