Қизилқум қўриқхонасида тунда ҳудудни кезиб юрган тўқай мушуги ва бўрсиқ фотоқопқон объективига тушиб қолди. Табиат ресурслари вазирлиги кадрлар билан бўлишди.

Тўқай мушуклари Амударёнинг ўрта ва қуйи оқимидаги чакалакзорларда ва сув омборларининг қирғоқ зонасида яшайди. Узунлиги 54 — 94 см, думи 30 сантиметргача етади.

Ўзбекистон «Қизил китоб»ига киритилган.

Бўрсиқлар (Meles meles) — сут эмизувчилар туркумининг сувсарсимонлар оиласига мансуб йиртқич ҳайвон. Бўрсиқлар уруғининг ягона тури.

Тоғлар, ўрмон, чўлларда, шунингдек, жарларда ҳам яшайди. Майда кемирувчилар, қушлар, судралиб юрувчилар ва бақалар билан озиқланади.