Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида пиёдани уриб юборган Nexia-3 қочиб кетди, дея хабар бермоқда вилоят Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати.

16 январь куни тахминан соат 22:00 атрофида «Насаф» МФЙ ҳудудида жойлашган савдо мажмуаси рўпарасида Қарши шаҳрида яшовчи фуқаро Ф.У. пиёдалар ўтиш йўлагидан ўтаётган вақтида номаълум автомашина уни уриб юборган.

Сўнра машина ҳодиса содир бўлган жойдан кетиб қолган. Оқибатда фуқаро Ф.У. тан жароҳати олиб шифохонага тушган.

Олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида ушбу йўл-транспорт ҳодисасини Касби туманида яшовчи фуқаро Н.М. бошқарувида бўлган Nexia-3 автотранспорт воситасида содир қилгани аниқланган.

Ҳозирда ушбу ЙТҲ юзасидан тегишли экспертизалар тайинланган, терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда