Тошкент шаҳри Миробод туманида жойлашган Бош прокуратура академияси бино ва иншоотлари аукционга қўйилди. Эълон E-auksion сайтига жойланди.

Келтирилишича, лотнинг бошланғич нархи 171,5 миллиард сўм, бўнак пули (закалат) эса 8,5 миллиард сўмни ташкил этади. Умумий майдони 9560 квадрат метр бўлган бинода сув, электр, газ ва канализация мавжуд.

Маълумот учун, аукцион 20 февраль куни 10:00 да ўтказилади ва аризалар шу куни соат 9:00 гача қабул қилинади.