Нукус воқеаларидан сўнг 516 киши қўлга олинганди. Нега фақат 22 киши суд қилинмоқда?

Қорақалпоғистондаги тартибсизликлардан сўнг 516 киши қўлга олинган эди. Мустақил комиссиянинг маълум қилишича, уларнинг 100 дан ортиғи жамоат кафиллиги асосида ва қамоқ эҳтиёт чораси уй қамоғига алмаштирилиши натижасида оиласига бағрига қайтарилган, қолганлари эса маъмурий жавобгарликка тортилган.

Турданов Тажимуратовга қарши кўрсатув берди

Айни вақтда Бухоро вилояти судида айбланувчилар Нукус воқеаси бўйича ўз фикрини билдирмоқда. Биринчи бўлиб сўзга чиққан Азамат Турданов Даулетмурат Тажимуратов билан тортишиб қолди ва унга қарши кўрсатув берди.

Ўзбекистон ва Украина бизнес учун ўзаро имтиёзлар беришни муҳокама қилди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Баҳром Аълоев ва Украина элчиси Николай Дорошенко ТИВда бўлиб ўтган учрашувда икки давлат ишбилармон доираларига ўзаро имтиёз ва преференциялар бериш масалаларини муҳокама қилди.

Эндиликда барча аттракционларда носозликлар ҳақида огоҳлантириш воситалари ўрнатилади

Ҳукумат қарори билан барча аттракционларда носозликлар ҳақида огоҳлантириш сигнализацияси ва тегишли воситалар ўрнатилиши белгиланди. Шунингдек, аттракционга кириш жойи олдида фойдаланишга оид чекловлар маълумоти, сўнгги кўрик санаси ва кейинги текширув вақти кўрсатилган бўлиши керак.

Жиззахда 17 бош тойчоқ ёниб кетди

Шароф Рашидов туманида ўғил отасининг мол-мулкни нотўғри тақсимлаганидан норози бўлиб, отхонасини ёқиб юборди. Оқибатда 102 млн сўмлик 17 бош тойчоқ ва 145 млн сўмлик беда ғарами ҳамда отхонанинг том қисми ёниб кетди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкент ҳокимлиги ҳиндистонлик тадбиркорнинг Жаҳонгир Ортиқхўжаевга нисбатан айбловига муносабат билдирди

Minerva city, Lake city ва бошқа қатор лойиҳаларни амалга ошираётган ҳиндистонлик тадбиркор Мурари Лал Жалан Тошкент ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевни шантажда айблади. Ҳокимлик буни давлат хизматчисини обрўсизлантиришга уриниш деб эълон қилиб, Бош прокуратурага ариза берилаётганини билдирди.

Ўзбекистонда 10 ойда ЙТҲлар оқибатида 226 нафар бола ҳалок бўлди

Ўзбекистонда 2022 йил январь-октябрь ойларида юз берган 7636 та йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 1931 киши ҳалок бўлди, уларнинг 226 нафари — болалар. Аввалроқ ССВ Ўзбекистонда ЙТҲлар оқибатида 5−14 ёшли болалар ўлими даражаси Европа мамлакатларига қараганда 4 баравар юқорилигини маълум қилган эди.

Жарима балларини ҳисоблаш тизими 1 декабрдан бошлаб тест режимида ишга туширилади — ЙҲХХ

1 декабрдан ҳайдовчилар қоидабузарлиги учун жарима балларни ҳисоблаш тест режимида ишга туширилади. Тест режими вақтида аниқланган қоидабузарликлар бўйича баллар ҳисобга олинмайди.

Кетма-кет ўсишдан сўнг коронавирус юқтирганлар сони бироз камайди

Ўзбекистонда душанба куни 131 кишининг коронавирусга қарши топширган тести мусбат натижани қайд этди (бир кун аввал 137 киши). Касалланишларнинг аксарияти Тошкент шаҳрида экани маълум бўлди.

Қашқадарёда 3 кунлик фирма 2,6 млрд сўмлик тендерни ноқонуний ютгани аниқланди

Қашқадарёда ташкил этилганига 3 кун бўлган фирма жами 2 601 000 000 сўмлик иссиқхоналар ўрнатиш бўйича танловда ноқонуний равишда ғолиб бўлгани аниқланди. Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳолат юзасидан иш қўзғатилиб, қайта танлов ўтказилишини маълум қилди.

Тошкентдаги аҳоли гавжум ҳудудларда 170 та мини-поликлиника иш бошлайди

Пойтахтнинг 12 та туманидаги кўп қаватли уйлар ҳудудида 170 та мини-поликлиника ташкил этилади. ССВ бу аҳолини оддий кўриклар учун ҳам поликлиникага қатнаш оворагарчилигидан халос қилишини таъкидламоқда. Лойиҳа натижалари таҳлил қилингач, 6 ойдан сўнг бошқа ҳудудларга татбиқ этилади.

Давлат рўйхатидан ўтказиладиган кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқ ва чекловлар рўйхати белгиланди

Кўчмас мулкка доир янги қонун билан ер участкаси, бино, иншоот ва қурилиш жараёнидаги объектлар, шунингдек, кўп йиллик дарахтлар ва мулкий мажмуа сифатидаги корхоналарга 13 турдаги ҳуқуқлар ёки чекловларни давлат рўйхатидан ўтказиш белгиланди. Қонун эълон қилингандан 3 ой ўтиб кучга киради.

Қашқадарёда «КамАЗ» уриб кетиши сабаб 9 ёшли қиз вафот этди

Қамаши туманида «КамАЗ» пиёдалар йўлагидан ўтаётган 2013 йилда туғилган қизни уриб кетди. Жабрланувчи оғир жароҳат олиб вафот этди.

Бухорода Cobalt ҳайдовчиси ИИБ ходими машинасини уриб қочди

Қоракўл туманида Cobalt ҳайдовчиси йўлини тўсган ИИБ ходими машинасини уриб қочди. У автомашинани Олот туманида ташлаб кетгани аниқланди. Ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари бошланди.

Банкларда доллар курси бир неча кунлик ўсишдан сўнг тушди

Тижорат банкларида 1 АҚШ доллари 11 285 сўмдан сотилмоқда, сотиб олиш курси эса 11 210 — 11 270 сўм оралиғида.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси ташкил этилади

Президент фармони билан Бош прокуратура академияси негизида Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси ташкил этилади. Муассасада 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб тергов фаолияти ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятининг бошқа соҳаларида бакалавриат ва магистратура ўқув жараёни йўлга қўйилади.

Қатар-2022: Футбол бўйича жаҳон чемпионати тафсилотлари

Плей-офф босқичига кимлар йўл олади? Эҳтимолий сценарийларни кўриб чиқамиз

ЖЧ-2022`да гуруҳ босқичининг 2-тур ўйинлари якунига етди. Франция, Бразилия ва Португалия терма жамоалари кейинги босқичга чиқиш масаласини олдиндан ҳал қилиб қўйишди. «Газета.uz» сўнгги тур олдидан қайси терма жамоаларда плей-офф босқичига чиқиш учун имкониятлар юқорироқ эканлигини таҳлил қилади.