Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманидаги отхона ёниб кетиши оқибатида 17 бош тойчоқ ҳалок бўлди, дея хабар бермоқда вилоят Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати.

Маълум қилинишича, фуқаро С.А. туманнинг «Нурафшон» маҳалласида яшовчи отаси А.Ж.нинг «Ёйилма» маҳалласи ҳудудидаги отхонаси ҳамда у ердаги мол-мулкларини укаси А.С.га берганидан норози бўлган, «мол-мулк нотўғри тақсимланди», деб ҳисоблаган.

Шундан сўнг, С.А. отхонага бензин сепиб, ёқиб юборган. Оқибатда қиймати 102 миллион сўмлик 17 бош той ҳамда бозор нархи 145 миллион 700 минг сўмлик беда ғарами ҳамда отхонанинг том қисми ёниб кетди.

Бошқарма хабарига кўра, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.