Марказий банк бошқарувининг йиғилишида асосий ставкани йиллик 15 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилинди. Бу ҳақда регулятор хабар берди.

Шу билан бирга, «Пул-кредит сиёсатининг 2023 йил ва 2024−2025 йиллар даврига мўлжалланган асосий йўналишларининг дастлабки концептуал лойиҳаси» ҳам кўриб чиқилиб, маъқулланди.

Тафсилотлар билан 27 октябрь куни МБ биносида ўтказиладиган матбуот анжуманида танишиш мумкин.

Маълумот учун, Марказий банк октябрь ойининг иккинчи ярмида халқаро ташкилотларнинг янгиланган макроиқтисодий кўрсаткичлари эълон қилинишини муносабати билан регулятор асосий ставка кўриб чиқиладиган йиғилишни бир ҳафтага қолдиришга қарор қилганди.

Асосий ставка 15% этиб дастлаб июлда белгиланганди. Жорий йилнинг март ойи ўрталарида эса 2018 йилдан буюн биринчи марта 17% гача кўтарилди.