11 ноябрь куни Самарқандда Туркий давлатлар ташкилоти саммити бўлиб ўтади

Туркий кенгаш ўрнига қайта ташкил этилган Туркий давлатлар ташкилотининг биринчи саммити 11 ноябрь куни Самарқандда бўлиб ўтади.

Шавкат Мирзиёев Венгрияга жўнаб кетди

Венгрия томонининг таклифига биноан, Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди. Ташриф давомида Венгрия президенти ва бош вазири билан бир қаторда мамлакатнинг етакчи компаниялари раҳбарлари билан ҳам учрашув ўтказилиши режалаштирилган.

1 ноябрдан қовун, канакунжут, хантал ва махсар уруғлари экспортига рухсат берилади

Президент 30 сентябрь куни «Тадбиркорлик субъектларининг экспорт салоҳиятини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонни имзолади. Унда 1 ноябрдан қовун, канакунжут, хантал ва махсар уруғлари экспортига рухсат берилиши белгиланди.

Ҳафта совуқ бўлади

Ҳафта давомида Ўзбекистонда нисбатан совуқ об-ҳаво кузатилади. Кундузи ҳарорат +26 даражага етади, кечалари +8…+13 даражагача тушиши кутилмоқда.

Навоийдаги конда автосомасвал ёниб кетиши оқибатида ҳайдовчи вафот этди

28 сентябрь куни НКМКга қарашли конда 31 ёшли ҳайдовчининг «Белаз» русумли автосомасвали ёниб кетди. Натижада ҳайдовчи куйиб жароҳатланди. Тиббий ёрдам кўрсатилганига қарамай фуқаро шифохонада вафот этди. Ҳозир ИИБ терговга қадар текширув ўтказмоқда.

ИИВ ходимининг жасади Чирчиқ дарёсидан топилди

Икки шахс Ички ишлар вазирлигида ишлаган бошқарма тезкор ходими билан келишолмай қолиб, уни қасддан ўлдиргани ва жасадини дарёга оқизиб юборгани айтилмоқда. Текширув натижасида унинг жасади Чирчиқ дарёсидан топилди. Гумонланувчилар ҳибсга олинди.

Андижонда эркак хотини, қайнонаси ва қайнукасини пичоқлади

Андижон вилояти Избоскан туманида эркак хотини, қайнонаси ва қайнукасини пичоқлади. Оқибатда турмуш ўртоғи ва қайнонаси ҳодиса жойида, қайнукаси эса шифохонада вафот этди. Воқеага оилавий келишмовчиликлар сабаб бўлгани айтилмоқда.

Ғиждувонда 29 ёшли эркак онасини жанжал вақтида ўлдириб қўйди

Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманида 29 ёшли фуқаро онасидан яшаш уйига бегона эркакларни олиб келмасликни сўраб, у билан жанжаллашиб қолган. Оқибатда у онасини ошхона пичоғи билан жароҳатлаб, ўлдириб қўйди. Прокуратура воқеа юзасидан жиноят иши қўзғатди.

Наманганда тракторга урилган Cobalt ичидаги икки киши ҳалок бўлди, уч киши жароҳат олди

Наманган вилоятида Cobalt автомашинаси ва пахта ташувчи тракторнинг тўқнашуви оқибатида икки киши ҳалок бўлди, уч киши касалхонага ётқизилди. Трактор ҳайдовчилари ўртасида тунги вақтда ёритиш чироқлари ва нур қайтаргичлар соз ҳолда ҳаракатланиш бўйича суҳбатлар ўтказилмоқда, деди вилоят ЙҲХБ.

ЯИДХП орқали автомашинага тақиқ бор-йўқлигини аниқлаш хизмати йўлга қўйилди

Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали автоуловга тақиқ борлиги ёки мавжуд эмаслигини электрон шаклда аниқлаш имконияти яратилди. Хизмат кўрсатиш ортиқча вақт талаб қилмайди. Фақатгина автомобиль эгасигина хизматдан фойдаланиши мумкин.

Тошкентда йўл ҳаракати қоидабузарликларини аниқлаш учун янги камералар ўрнатилди

Пойтахтнинг Навоий кўчасида синов тариқасида йўл ҳаракати қоидабузарликларини аниқлаш учун интеллектуал фото ва видеони қайд этиш камералари ўрнатилди. Ушбу ақлли радарлар Австриянинг «Glans Gresselchaft Tashkent» компаниясига тегишли бўлиб, шаҳар ҳокимияти кўчани рақамлаштириш таклифини ўрганмоқда.

NASAнинг халқаро танловида Ўзбекистон номидан учта жамоа иштирок этади

Тошкентда ўтказилган хакатонда учта жамоа — «SpaceY», «Astrea» va «AvacadOS» ғолиб бўлди. Улар Ўзбекистон номидан NASAнинг халқаро танловида иштирок этиш учун йўлланмани қўлга киритди.

Нукусда Сулаймон Боқийғоний таваллудининг 900 йиллигига бағишланган халқаро анжуман бўлиб ўтди

Нукус ва Мўйноқда Аҳмад Яссавийнинг шогирди, Занги отанинг устози — Сулаймон Боқирғоний таваллудининг 900 йиллигига бағишланган халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон, Австралия, Афғонистон, Россия ва Марказий Осиё давлатларидан олим ва тадқиқотчилар иштирок этди.

«Газета.uz» «Ўзбек тили ойлиги» доирасида бундан 30 йил илгари турли нашрларда чоп этилган мақола ва фиқраларни беришда давом этади. 3-қисм:

Истилоҳлар тикланиши шарт

Маҳмуд Назаровнинг 1990 йилда ёзилган истилоҳлар тикланиши шартлиги ҳақидаги мақоласи бугунги кунда ҳам ўзининг долзарблигини асло йўқотмаган.