Туркий давлатлар ташкилотининг биринчи саммити 11 ноябрь куни Самарқандда бўлиб ўтади. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Эслатиб ўтамиз, бу 2021 йил ноябрь ойида Туркий Кенгаш ўрнига тузилган Туркий давлатлар ташкилотининг биринчи саммити бўлади.

Ташкилотга Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркия ва Ўзбекистон аъзо ҳисобланади. Венгрия ва Туркманистон кузатувчи мақомида.