29 сентябрь куни Ички ишлар вазирлигида бошқарма тезкор вакили лавозимида ишлаган ходимнинг мурдаси Чирчиқ дарёсидан топилди.

Бош прокуратура хабарига кўра, у ўзаро келишмовчилик натижасида икки нафар шахс томонидан қасддан ўлдириб кетилган ва жасади дарёга ташлаб юборилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ўнинг жасади ўтказилган қидирув ҳаракатлари давомида топилган ҳамда гумонланувчилар процессуал тартибда ушланган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари кетмоқда. Терговга аралашиш ва тўсқинлик қилиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида бошқа тафсилотлар ошкор қилинмайди, дейилади хабарда.