Ўзбекистон ва Қирғизистон чегара тўғрисидаги янги шартномани келишишни бошлади

Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳукуматлари делегациялари чегаранинг айрим участкалари бўйича янги келишув лойиҳасини келишишга киришиш имконини берувчи баённомани имзолади. Президент Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Бишкекка боради.

Фарғонадаги қозонхонани реконструкция қилишга Россия компанияси инвестиция киритади

Фарғона вилоятининг Қувасой шаҳрида 7,5 гектар майдондаги РК-2 марказий қозонхонасига юқори самарали когенерацион газ турбина қурилмалари ўрнатилади. Реконструкция учун Россиянинг «SP OOO «BETWEEN TWO RIVERS» компанияси 45 млн доллар инвестиция киритади.

Пахта йиғим-теримига турли соҳа ходимлари мажбурий жалб этилаётгани айтилмоқда

Тармоқларда пахта теришга турли соҳа ходимлари мажбурий жалб этилаётганига оид хабарлар тарқалди. Мажбурий меҳнатга қарши курашиш миллий комиссияси бунинг учун жиноий жавобгарлик белгиланганини эслатди. Мажбурий меҳнатга дуч келганлардан эса 1176 ва 1092 ишонч рақамларига мурожаат қилиш сўралмоқда.

Эркин Рустамов иқтисодий тараққиёт вазирининг биринчи ўринбосари бўлди

Эркин Рустамов иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Шу кунгача у Вазирлар Маҳкамасининг масъул ходими сифатида фаолият юритган.

Давлат органларининг маълумотлар базасидан пул тўлаб фойдаланиш мумкин бўлади

Ҳукумат давлат органларининг маълумотлар базаларига киришни очди. Тижорат ва бошқа хўжалик юритувчи субектлар ўзларини қизиқтирган маълумотларни «Электрон ҳукумат» лойиҳаларини бошқариш маркази орқали пуллик асосда олишлари мумкин.

Самарқандда енгил атлетика бўйича IV Марказий Осиё очиқ чемпионати якунланди

Енгил атлетика бўйича IV Марказий Осиё очиқ чемпионатида умумжамоа ҳисобида Ўзбекистон терма жамоаси 79 та медал — 25 та олтин, 27 та кумуш ва 27 та бронза медални қўлга киритиб, ғолиб бўлди. Иккинчи ўрин Туркманистон жамоасига, учинчи ўрин эса Қирғизистон жамоасига насиб этди.

Наманганда ХIV — ХХ асрларга оид ноёб қўлёзма ва тошбосма китоблар топилди

Наманган вилояти Косонсой туманида ноёб китоблар топилди. Уларнинг аксари Намангандаги Матбаи Исъҳоқия ва Тошкентдаги Ғулом Ҳасан Орифжоновлар босмахоналарида инқилобгача бўлган даврда чоп этилган.

Тижорат банклари 27 сентябрь учун долларнинг янги сотиш ва сотиб олиш курсларини эълон қилди

Марказий банк ўзбек сўмининг долларга нисбатан курсини янгилагандан сўнг тижорат банклари долларни оширилган қийматда сота бошлади.

«80 дБдан юқори овозлар − баланд». Қурилиш, кўча-кўй, тўй ва қулоқчинлардаги овозлар қулоққа қандай таъсир қилади?

80 децибеллдан юқори шовқинлар баланд товушдир. 30 децибелдан ортиғи соғлиқни издан чиқариши мумкин. Атрофда бўлаётган тўй ва концертлар, машиналар шовқини ва қулоқчинлардаги овоз эса 100 децибеллгача етади. ССВ «Газета.uz»га баланд овозлар инсон соғлиғига қандай таъсир қилиши ҳақида маълумот берди.

Наманганда 27 500 вольтли ток урган ўсмир тирик қолди

Наманганда симёғочга чиқишга ҳаракат қилган 16 ёшли болани 27 500 вольт кучланишдаги электр токи урди. Шифохонадаги муолажалардан сўнг беморнинг аҳволи яхшиланди.

«Бухоро нефть базаси»нинг 7 нафар мансабдорига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

«Бухоро нефть базаси»нинг собиқ бош ҳисобчиси ва бошқа мансабдорлари ҳужжатларни қалбакилаштиргани ва 8,5 млрд сўмлик нефтни талон-торож қилгани айтилмоқда. Ҳозирда 7 мансабдор ва моддий жавобгар шахсларга жиноят очилди.

Ўзбекистoн халқ шоири Жамол Камол вафот этди

Ўзбекистoн халқ шоири, Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Жамол Камол 84 ёшида вафот этди.