Вазирлар Маҳкамасининг 20 сентябрдаги қарори билан «Идоралараро электрон ҳамкорлик ва ахборот алмашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги низом тасдиқланди, деб ёзмоқда Norma.uz.

Платформа орқали тижорат ва бошқа хўжалик юритувчи субектлар давлат органларининг маълумотлар базаларига пуллик асосда кириши мумкин бўлади.

Хусусан, кириш учун Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги «Электрон ҳукумат» лойиҳаларини бошқариш марказига (e-gov.uz) сўров юбориш лозим. Шундан сўнг, ижобий қарор қабул қилинганда марказ ва фойдаланувчи ўртасида шартнома тузилади.

Платформага уланиш хавфсиз VPN тармоғи орқали амалга оширилади. Ҳар бир сўров учун асосий ҳисобланган қийматнинг 0,1 фоизидан 2 фоизгача (300 дан 6000 сўмгача) тўланади.

Бундан ташқари, фойдаланувчилар олинган маълумотларни шартнома асосида бошқа фойдаланувчиларга тақдим этишлари мумкин.