Тошкент учун иккита «шовқинсиз» трамвай йўналиши ишлаб чиқилмоқда

Августда Тошкентда замонавий «шовқинсиз» трамвайни ишга тушириш лойиҳасининг техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқиш режалаштирилмоқда. Транспорт бошқармаси бошлиғи Анвар Жўраевнинг айтишича, бунда иккита — ТТЗ ҳамда «Ипподром» дан Шимолий вокзалгача бўлган йўналиш доирасида таклифлар тайёрланган.

Вазирлар Маҳкамаси ҳайдовчиларни тайёрлаш тизимини янгилади

Ҳукуматнинг янги қарорига кўра, ҳайдовчиларни тайёрлаш бўйича ўқув соати ҳафтасига 20 соатгача, кунига 4 соатгача бўлади. Ҳайдовчиларнинг малака ошириш сертификатлари фақат электрон шаклда берилади.

Тошкент аэропортида бепул Wi-Fi ишга туширилди

«Ўзбектелеком» томонидан Тошкент халқаро аэропортида бепул Wi-Fi ишга туширилди. Аввал аэропортда Sola провайдерининг симсиз тармоғи мавжуд бўлган, бироқ, ҳаво бандаргоҳи маъмуриятининг қайд этишича, у барқарор ишламаган.

Йўқолган «права»ни қайта тиклаш учун имтиҳон топшириш тизими бекор қилинди

Ҳукумат қарорига мувофиқ, энди йўқолган ҳайдовчилик гувоҳномасини қайта тиклаш учун назарий ва амалий имтиҳондан ўтиш талаб этилмайди.

USAID 35 нафар одам савдоси қурбонини Ўзбекистонга қайтаришга ёрдам берди

«Istiqlol Avlodi» ННТ ва АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги кўмагида 2021 йилнинг октябрь ойидан бери одам савдоси қурбонларнинг 35 нафари Россия, Қозоғистон ва бошқа давлатлардан Ўзбекистонга қайтариб олиб келинди.

«Имтиёзли кредитларни йўқ қилиш керак». Жамшид Қўчқоров кредитлар талон-торожига барҳам бериш ҳақида

Бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров кредитлар талон-торож қилинишига барҳам бериш учун имтиёзли кредитларни йўқ қилиш ва банкларни хусусийлаштириш зарурлигини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, шундагина кредит ажратиш тизими тартибга тушади, хусусий банк эгалари эса вазиятни ўз назоратига олади.

«ЎзМЭТ» регуляторга айлантирилади, электр энергияси олди-сотдиси учун янги компания ташкил этилади

Бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров «ЎзМЭТ» АЖ электр энергияси соҳасида регуляторга айланиши, бозорда олди-сотди билан шуғулланиш учун эса янги PowerTrade (номи расман тасдиқланмаган) компанияси тузилишини маълум қилди. Шу орқали давлат электрни кафолатли сотиб олишига чек қўйилади.

Дам олиш кунлари ҳарорат иқлимий меъёрлардан 5−7 даража юқори бўлади

Шанба-якшанба кунлари жазирама иссиқ сақланиб қолади. Эрондан жуда иссиқ ва қуруқ ҳаво оқимлари кириб келиши ҳисобига ҳарорат иқлимий меъёрлардан 5−7 даражага юқори бўлади. Ҳаво кундузи +40…+45 даражагача, жануб ва чўл зоналарида +47 даражагача исиши кутилмоқда.

Қорақалпоғистонда «Ташаббусли бюджет» жараёнининг иккинчи мавсуми бошланди

Қорақалпоғистонда фавқулодда ҳолат бекор қилиниши сабабли «Ташаббусли бюджет» жараёнининг иккинчи мавсумига 22 июлдан старт берилди. Республикада ҳам ҳар бир босқичга 20 кундан — жами 60 кун муддат тақдим этилади.

Андижон ва Фарғонада пул эвазига ўқишга киритиб қўйишга уринган шахслар ушланди

Андижонда икки фуқарони Андижон давлат университетига танишлари орқали киритиб қўйиш эвазига 11 минг долларни олганликда гумонланган шахс қўлга тушди. Бағдодда эса фуқарони 500 доллар эвазига Миллий университетига ўқишга киритиб қўйишга уринган шахс ушланди. Уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Самарқандда 5G тармоғи синовдан ўтказилмоқда

Самарқанд туризм марказида 5G мобил алоқа тармоғи синовдан ўтказилмоқда, дея маълум қилди ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов.

200 минг сўмлик банкнотани инфляцияни тўхтатиш учун чиқарганимиз йўқ — Марказий банк раиси

Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуратов 200 минг сўмлик банкнота инфляцияни тўхтатиш ёки банкоматлар учун эмас, балки одамларга қулайлик яратиш мақсадида олдинроқ чиқарилганини маълум қилди. «Пул массасининг кўпайиши — иқтисодиётда бўлаётган ижобий ўсиш ва ўзгаришларнинг маҳсули», — деди у.

«Газета.uz»да эълон қилинган мақолалар:

«Орзу-ҳавасга пул ортмайди, лекин яшашга етади». Қовун-тарвуз сотувчилари қандай яшаб, қандай ишлашмоқда?

Бозорлардаги қовун-тарвуз сотувчиларини қуёшдан қорайган юзлари, бош ва елкаларига ташлаб олган докадан таниш мумкин. Улар харидорларга ёз лаззатини татиб кўриш учун тарвуз тилимини узатадилар. «Газета.uz» улар билан ҳаёти, даромадлари ҳамда ширин қовун ва тарвузни қандай танлаши ҳақида суҳбатлашди.

«Қон фақат донорлар кунида эмас, йил давомида керак». Ўзбекистонда донорлик нега оммалашмаган?

Ўзбекистонда донорлик қонига талаб жуда юқори, бироқ одамларни қон топширишдан тўхтатиб турувчи қўрқувлар мавжуд. Республика қон қуйиши маркази бўлим бошлиғи Мукаррам Пўлатова «Газета.uz» билан суҳбатда донорликнинг фойдаси, унинг аҳамияти ва қандай қилиб донор бўлиш мумкинлиги ҳақида гапириб берди.