«Тошкент» халқаро аэропортида йўловчилар ва меҳмонлар учун интернетга уланиш имконини берувчи Wi-Fi тармоғи ишга туширилди, дея хабар берди Uzbekistan Airports матбуот хизмати.

«Ўзбектелеком» билан биргаликда алоқа каналларини улаш ва ускуналарни ўрнатиш бўйича барча ишлар якунланди, терминал мажмуасининг бутун ҳудуди — жўнаб кетиш ва учиш залларини тўлиқ қамраб олиш таъминланди", — дейилади хабарда.

Интернетга уланиш учун ташриф буюрувчилар ўз қурилмаларида #TASAirportUzcloud Wi-Fi тармоғини излашлари ва «Уланиш» тугмасини босишлари керак. Тизим авторизация саҳифасига йўналтирилади, бу ерда мобил телефон рақамини киритиш керак бўлади. Авторизацияни тасдиқлаш учун кўрсатилган рақамга СМС юборилади.

Кейинчалик, тизим пуллик ва бепул кириш имкониятларини таклиф қилади. Агар бепул кириш танланса, тизим учта қисқа рекламани кўрсатади, шундан сўнг у Интернетга киришни таъминлайди. Пуллик кириш танланганида эса, тизим тариф режасини танлашни таклиф қилади ва тўловдан сўнг тариф режасига мувофиқ бир муддат Интернетга киришни таъминлайди.

Телеграмдан фойдаланасизми? Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун каналимизга аъзо бўлинг.

Аввал аэропортда Sola провайдерининг симсиз тармоғи ишлаган, бироқ, ҳаво бандаргоҳи маъмурияти томонидан таъкидланганидек, унинг иши беқарор бўлган.