Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманида 26 ёшли эркакнинг мурдаси дарахтга осилган ҳолда топилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсуддинов хабар берди.

Ҳолат 19 июль куни Алишер МФЙ ҳудудидаги содир бўлган. Эркак мурдаси бўйин соҳасидан осилган бўлган.

Суд-тиббий экспертизасининг дастлабки маълумотига кўра, марҳумнинг ўлими бўйин соҳасини сиртмоқ билан сиқилиши оқибатида келиб чиққанлиги кўрсатилган. Марҳумнинг танасида бошқа тан жароҳатлари аниқланмаган, дейилади хабарда.

Ҳозирда Оҳангарон туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.