7 июль куни эрта тонгда Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманида ЙТҲ содир бўлди, натижада «Исузу» юк машинаси ҳайдовчиси ва йўловчиси ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Менинг юртим» телеканалининг «Марказий Студия» кўрсатувида маълум қилинди.

Воқеа эрталаб соат 05:40 атрофида А-373 «Тошкент-Ўш» автомобиль йўлининг 344-километрида Зафаробод маҳалласи ҳудудида содир бўлган. 1983 йилда туғилган «Isuzu» русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси рулда ухлаб қолган. Натижада автомобиль йўл четида тўхтаб турган MAN юк машинаси тиркамасига бориб урилган.

«Isuzu» ҳайдовчиси ва йўловчиси шифохонада вафот этган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.